Кириш Регистрация

КХДРнинг Осиё кубоги-2015 учун таркиби эълон қилинди

Баҳо:
+ | -

Шимолий Корея терма жамоаси Осиё кубогида иштирок этадиган футболчилар рўйхатини эълон қилди. Ундан 22 нафар футболчи ўрин олган.

Осиё кубогига борадиган таркибда 4 нафар футболчи легионер ҳисобланади. Ҳужумчи Пак Кванг Рёнг ва ҳимоячи Ча Йонг Хёк Швейцариянинг "Вадуц" ва "Вил" жамоаларида ўйнашади. Шунингдек, яна икки нафар футболчи Япония чемпионатидан таклиф этилган.

Бош мураббий Чжо Донг Соб май ойида бўлиб ўтган ОФК президенти кубогида 2-ўринни эгаллаган "Римёнгсу" клубидан 8 нафар футболчини таркибга киритган. Кутилганидек, Чон Тэ Сэ қитъа чемпионатига бормайдиган бўлди.

КХДР терма жамоаси Осиё кубогининг "В" гуруҳида иштирок этади. Жамоа дастлабки ўйинни 10 январь куни Ўзбекистонга қарши ўтказади.

КХДРнинг Осиё кубоги-2015 учун таркиби
Дарвозабонлар: Ли Кванг Ил ("Токусима Вортис"), Чжу Кван Мин ("Римёнгсу"), Ри Мёнг Гук ("Пхеньян");
Ҳимоячилар: Ри Чанг Хо ("Римёнгсу"), Ro Хак-Су ("Римёнгсу"), Сим Хён Чжин (4.25), Чжон Кван-Ик ("Амроксанг"), Чан Кук Чол ("Хвэбул"), Ча Йонг Хёк ("Вил"), Хан Сонг Хёк ("Римёнгсу"), Чжанг Сонг Хёк ("Римёнгсу");
Ярим ҳимоячилар: O Хёк Чол (4.25), Чжонг Ил Гван ("Римёнгсу"), Ри Кванг Ил ("Токусима Вортис"), Пак Сонг Чол ("Римёнгсу"), Ри Санг Чол ("Римёнгсу"), Рянг Йонг Ги ("Вегалта Сендай")
Ҳужумчилар: Чое Вон ("Хвэбул"), Ом Чол Сонг (4.25), Со Хён Ук (4.25), Пак Кванг Рёнг ("Вадуц"), Кё Сонг Хёк (4.25).

Манба: www.pulse.ng
Киритилди: 17:34, 31.12.2014.
Ўқилди: 6364 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4805]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4513]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4265]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3559]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3457]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3307]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3027]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2883]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2563]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2503]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик