Мавсум бошидан бери Англия Премьер-лигаси пешқадамлигини ҳеч кимга бермай келаётган "Челси", кутилмаганда, 2015 йилни қақшатқич мағлубият билан бошлади.
"Тоттенхэм" майдонига сафар уюштирган Моуриньо шогирдлари 3:5 ҳисобида ютқазиб қўйишди. Ваҳоланки, "Челси" ушбу мавсумда ўз дарвозаларидан ҳали 3тадан ортиқ гол ўтказиб юборишмаганди ("Челси" - "Эвертон" - 6:3). "Шпорлар" эса бирйўла рақиб дарвозасини беш марта ишғол қилишди.
Ўйиндаги ҳисобни "аристократлар" ҳужумчиси Диего Коста очди. Орадан кўп ўтмасдан Ҳарри Кэйн олис масофадан зарба билан ҳисобни тенглаштирди. Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқалари "Челси" учун ўта омадсиз келди. Улар ўз дарвозаларидан 2та тўп олиб чиқишди.
Иккинчи бўлимда жамоалар ўта очиқ ўйин намойиш қилишди. Натижада ҳар иккала дарвозага яна 2тадан тўп киритилди.
Иложи бўлса, бу ўйиндан ташкил этилган онлайн трансляцияни ўқиб чиқишни, ёки ўйинни томоша қилишни, ҳеч бўлмаса, урилган голлар видеолавҳасини кўришни тавсия қиламиз.
"Манчестер Сити" ғалаба қозониши, "Челси" мағлуб бўлиши натижасида бу жамоаларнинг очколари тенглашди — 46тадан. Жамоаларнинг тўплар нисбати ҳам бир хил кўринишга келди — 44-19.
Англия Премьер-лигаси, 20-тур
Тоттенхэм – Челси 5:3 (онлайн трансляция)
Голлар: 0:1 – 18 Коста, 1:1 – 30 Кейн, 2:1 – 44 Роуз, 3:1 – 45, пенальти Таунсенд, 4:1 – 52 Кейн, 4:2 – 61 Азар, 5:2 – 78 Шодли, 5:3 – 87 Терри.
Тоттенхэм – Льорис, Уокер, Фасио, Вертонген, Роуз (Дэвис, 76), Бенталеб, Мэйсон (Дембеле, 14), Таунсенд (Паулиньо, 66), Эриксен, Шодли, Кейн.
Челси – Куртуа, Иванович, Кэйхилл, Терри, Аспиликуэта, Фабрегас, Матич, Виллиан (Салоҳ, 72), Оскар (Рамирес, 46), Азар, Коста.
Огоҳлантиришлар: Бенталеб (66), Паулиньо (72), Фабрегас (82), Кейн (87).