"Атлетико" сафига қайтган Фернандо Торрес журналистлар билан суҳбат давомида Мадрид клуби уни яна футболга қайтара олиши мумкин бўлган ягона жамоа эканини қайд этиб ўтди.
"Мен футболга қайтишга муҳтож эдим ва фақат "Атлетико"гина мени уйғота олишга қодир. Ҳужум чизиғида жамоага бироз туртки керак эди ва Худога шукрки, мен шу ердаман. Мен қайтиш имкониятларим ҳақида чуқур ўйлаб кўрар, бу ҳақиқатга айланишини орзу қилардим... Ҳатто ҳозир ҳам ҳаммаси реал ҳаётда бўлмаётгандек туюлмоқда. Мен "Атлетико" либосида майдонга чиққан куним ҳам худди бугунгидек ўзига хос аҳамиятга эга бўлади. Бугун мухлисларнинг бунга муносабатини кўрдингиз, уларнинг аксарияти мени кутаётгандилар, улар клубни яхши кўришади. Кўпроқ очко жамғаришда кўмак бериш борасида Испанияда ҳеч ким уларга тенглаша олмайди. Улар фақат ташаккур изҳор этишим мумкин! "Атлетико" - барчасидан устун", - дея Торреснинг сўзларини чоп этган Football Espana нашри.
Эслатиб ўтамиз, Торрес "Атлетико" сафида бунгача 2001-2007 йиллар давомида ҳам тўп сурган бўлиб, ушбу даврда 244 ўйинда майдонга тушиб, 91та гол урган.