Норвегиялик 16 ёшли футболчи Мартин Эдегор энди “Реал”га келди. У ўз отаси Ханс-Эрик Эдегор ва агенти Торе Педерсон билан биргаликда клуб билан шартнома имзолаш учун Мадрид шаҳрига ташриф буюргани ҳақида хабарлар тарқалди.
Хабарларда ёзилишича, Эдегор “Реал” сафида 16 рақам остида тўп суради.
Эслатиб ўтамиз, Норвегия терма жамоаси сафида 15 ёшу 10 ойни тўлдирганида майдонга тушиб, дунё тарихида “терма жамоа сафида ўйнаган энг ёш футболчи”га айланган ва машҳур бўлиб кетган Мартинга “Арсенал”, “МЮ”, “Манчестер Сити”, “Ливерпуль”, “Барселона” ва “Бавария” каби жамоалар қизиқиш билдирган. Кейин у навбатма-навбат ушбу жамоаларнинг базасига ташриф буюриб, шароитлар билан танишган эди. Ўзига жамоа танлаш учун, Европа бўйлаб айланиб чиққан футболчи якуний қарорини январь ойида маълум қилишини айтиб ўтганди.