Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Азиз Ҳайдаров: «Ўзбекистон жанг қилади, жангсиз ғалаба қозониб бўлмайди»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячи Азиз Ҳайдаров БААнинг "The National" веб-сайтига интервью берди.

"Хафа бўлманг, мен Жанубий Кореяга ташнаман. Жамоамиз кореяликларни кутяпти. Биз уларга қарши ўйнашни истаймиз", - дея ўз сўзларини бошлайди Азиз.

Ўзбекистон терма жамоаси Осиё кубоги-2011да 3-ўрин баҳсда кореяликларга ютқазган бўлса, ЖЧ-2014 саралаш босқичида айнан Кореядан учралган мағлубият учун Мундиалга чиқа олмаганди.

"Сўнгги ЖЧ учун саралаш босқичи қийин кечганди. Бизнинг жамоа 14 очко тўплаб, ЖЧ йўлланмасини қўлга кирита олмаганди. Фақат тўплар фарқига кўра Кореядан ортда қолгандик. Жудаям ҳафсаламиз пир бўлганди", - дейди Ҳайдаров.

"Мен учун терма жамоа муҳим. "Шабаб" — бу менинг уйим, менинг оилам, у ерда мен учун барча нарса бор. Терма жамоа эса менинг юрагим. Мен Ўзбекистонда туғилганман, киндик қоним шу ерда тўкилган. Бунинг фарқи катта", - дейди "Аш-Шабоб" футболчиси.

Ўзбекистон терма жамоаси Россияда ўтадиган ЖЧ-2018га чиқишга ҳаракат қилиб кўради.

"Ҳозирги кунда ёш ўйинчиларнинг ўсишига ёрдам бериш муҳим аҳамиятга эга. Мазкур Осиё кубоги ЖЧ-2018 саралаш босқичи учун тайёргарлик вазифасини ўтайди. У пайтга бериб менинг ҳам ёшим ўтиб қолса керак. Таркибдаги кўпгина футболчилар қариб қолишади.

Ўзбекистон мустақил бўлганига энди 24 йил бўлмоқда. Ҳар сафар ЖЧга боришни истаймиз, аммо бизга вақт керак. Кўплаб терма жамоалар ЖЧга чиқиш учун қанча вақт сарфлашган? Биз ҳали ёш мамлакатмиз. Иншооллоҳ, биз бу ишни амалга оширамиз".

"Аввалги Осиё кубоги ярим финалида Австралияга 0:6 ҳисобида ютқазиб қўйгандик. Ўша ўйинда майдонга тушганлардан 6 нафари Австралияга келган. Бу жамоага қарши майдонга тушсак, бу сафар ғалаба қозонишни истаймиз. Ўзбекистон терма жамоаси жанг қилади, жангсиз ғалаба қозониб бўлмайди", - дейди Азиз Ҳайдаров.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 03:21, 08.01.2015.
Ўқилди: 6658 марта.
Фикрлар: 28 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6624]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3109]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3035]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2206]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [2008]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1918]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1808]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [1753]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1596]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1551]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик