Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Осиё кубоги-2015 ўйинари «Sport» ва «Eurosport-2» орқали трансляция қилинади

Баҳо:
+ | -

Эртадан Осиё кубоги мусобақасига старт берилади. Эрматов бошқариб борадиган Австралия ва Кувайт ўртасидаги очилиш ўйини Тошкент вақти билан 14:00да бошланади. Терма жамоамизнинг илк ўйини эса 10 январь куни соат 12:00да бошланади.

Табиийки, футбол мухлислари ўйинларни турли манбалар орқали кузатиб боришга ҳаракат қилишади. Бу борада футболга ихтисослашган веб-сайтлар қамишдан бел боғлаб аллақачон ишни бошлаб юборишган.

Ўйинларни телевизор орқали томоша қилишни барча истайди. ОФК ҳамма иштирокчи давлатларнинг биттадан телеканалига ўйинларни трансляция қилиш ҳуқуқини бепул тақдим этган. Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг "Спорт" телеканали барча ўйинларни жонли эфирда трансляция қилиб боради. Гуруҳнинг 3-тур ўйинлари параллел равишда ўтказилгани боис, иккинчи ўйин ёзиб олинган ҳолда намойиш этилади.

Бундан ташқари, "Евроспорт-2" телеканали ҳам Осиё кубогининг аксарият ўйинларини жонли трансляция қилади.

Шундай экан, бир ой давомида кундалик ТВ-дастур энг муҳим манбага айланади. Бизда эса бундай имконият бор. "Спорт" ва "Евроспорт-2" телеканалларидан ташқари спортга ихтисослашган бошқа каналлар ва ЎзМТРКнинг марказий каналлари теледастурларини сайтимизнинг ТВ-ДАСТУР бўлими орқали танишиб боришингиз мумкин.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:27, 08.01.2015.
Ўқилди: 5961 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.