Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

"Қизилқум" янги мавсумда ўз олдига жиддий мақсадларни қўймоқда

Баҳо:
+ | -

Аввал хабар қилганимиздек, “Қизилқум” жамоаси аъзолари 5 январь куни ўз қароргоҳларида тўпланишди ва Тошкентга сафар қилдилар.

6 январь куни пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” меҳмонхонасида жамоа мураббийлари ва футболчилари учун Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Ҳакамлар қўмитаси томонидан махсус семинар ташкил этилди. Тадбирда жамоанинг барча аъзолари иштирок этди.

Семинарни миллий тоифадаги ҳакам, ФИФА рефериси Владислав Цейтлин олиб борди. Унда мутахассис қатнашчиларга футбол қонун-қоидаларини махсус видеороликлар орқали тушунтириб берди. Сўнгра, мутахассис навоийликларни қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб берди.

Режага кўра, 7 январь куни “Қизилқум” футбол клуби вакиллари пойтахтимиздаги “Футбол-МЕД” спорт-соғломлаштириш марказида тиббий кўрикдан ўтдилар.

Айни пайтда кончилар “Ўзбекистон” меҳмонхонасида истиқомат қилишмоқда. Бош мураббий Юрий Лукин қўл остида жамоа аъзолари кунига икки маҳалдан машғулотларда қатнашмоқда. Машғулотлар “Обод” стадионида ташкил этиляпти.

“Қизилқум” жамоаси янги мавсумда ўз олдига жиддий мақсадларни қўймоқда. Шу боис, клуб раҳбарияти Ўзбекистон XXIV миллий чемпионати олдидан бир қатор янги ўйинчиларни таркибга жалб этишни мўлжаллашяпти.

Айни айтда машғулотларда ўттиз нафарга яқин футболчи иштирок этмоқда. Жумладан, улар орасида ўтган мавсумни бошқа жамоаларда ўтказган Феруз Бобоқулов (“Бухоро”), Хуршид Йўлдошев (“Оқтепа”), Баҳриддин Ваҳобов (“Бухоро”), Бобир Маъмиров (Россия) каби янги футболчиларни учратиш мумкин. Охирги мавсумнинг иккинчи ярмида навоийликлар шарафини ҳимоя қилган грузиялик легионер Георги Квесиешвили эса 14 январдан жамоа машғулотларига келиб қўшилади.

Куни кеча украиналик ҳужумчи Вячеслав Шевченко (“Биркиркара”, Мальта) жамоа аъзолари билан биргаликда “Футбол-МЕД” спорт-соғломлаштириш марказида тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди. У агар йиғинлар давомида мураббийлар ишончини оқласа, янги мавсумни “Қизилқум” таркибида бошлайди.

Таркибни эса Наврўз Алимов (“Пахтакор” Тошкент), Руслан Вагапов (“Металлург” Бекобод), Маъруф Тиллаев (“Олмалиқ”) ҳамда Самандар Шодмонов (“Шўртан” Ғузор)лар тарк этишган.

Клуб раҳбарияти қарорига кўра, Тошкент йиғини доирасида бир неча назорат учрашувлари ўтказилади. Жумладан, 9 январь куни “Қизилқум” жамоаси биринчи лига вакили “Обод” футболчилари билан ўйнайди. Орадан уч кун ўтиб эса Юрий Лукин шогирдлари Самарқанд "Динамо"чилари билан куч синашиши кўзда тутилган. Ҳар икки ўйин ҳам “Обод” стадионида бўлиб ўтади.

Манба: www.fcqizilqum.uz
Киритилди: 17:19, 08.01.2015.
Ўқилди: 3961 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал»ни ёзда тарк этадиган 9 футболчи маълум бўлди [3201]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2763]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2558]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [2221]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1883]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1851]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1690]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1605]

«Барселона» «Ливерпуль» ҳимоячиси учун курашга қўшилди [1481]

«Манчестер Сити»нинг бугунги ўйини учун тахминий таркиби [1409]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик