Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Денисов: «Ўзбекистон гуруҳдаги барча учрашувда ғалаба қозонишни истайди»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов Осиё Кубоги баҳслари старти олидан мусобақа ҳақида ўз фикри билан ўртоқлашди.

Москванинг «Локомотив» клуби ҳимоячиси ўз интервьюсида Ўзбекистон гуруҳ босқичидаги барча уч учрашувда ғалаба қозонишни режалаштираётганини айтди.

«Гуруҳда кучли рақиблар йиғилганини ва барча ўйинлар қийин бўлишини биламиз. Аммо, биз гуруҳдаги барча ўйинда ғалаба қозонишни режалаштирганмиз. Гуруҳдан чиқсак барчага ўз кучимизни намойиш этамиз", - дейди Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси.

"КХДР терма жамоасига қарши аввал ўйнаганмиз ва навбатдаги ўйин бизга осон бўлмаслиги аниқ. Уларда ҳозир мураббий ўзгарган, шундай экан қандайдир ўзгаришлар бўлиши мумкин. Биз эса ҳар қандай вазиятда фақат ғалаба учун ўйнаймиз", - дейди Денисов Австралия ОАВга берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубоги гуруҳ босқичи 1-турида 10 январь куни КХДР терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Манба: http://the-uff.com/
Киритилди: 18:25, 08.01.2015.
Ўқилди: 6520 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [5451]

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [2698]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [2547]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [2492]

«Реал» ва «Барселона» АПЛ юлдузини нишонга олди [1806]

Аргентина футбол ассоциациясига қарши текширув бошланди [1784]

ZO'R TV Франция - Марокаш учрашувини жонли эфирда намойиш этади [1764]

Расман! Садриддин Ҳасанов «Брага» ёшлар жамоаси сафига қўшилди [1549]

Франция — Марокаш: ЖЧ-2026 ярим финалини ўтказиб юбориш хавфи остида турган франциялик футболчилар [1478]

«Боруссия» ва «Барселона» ўртасидаги Адейеми трансфери бўйича музокаралар тафсилотлари маълум бўлди [1451]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик