Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Миле Единак: "Мезбонлик - бизнинг устунлигимиздир, бундан фойдаланамиз"

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ОСИЁ

Австралия терма жамоаси сардори Миле Единак Осиё кубоги мусобақасининг очилиш учрашувида Қувайт терма жамоасига қарши ўйин олдидан фикрларини билдирди.

Австралия терма жамоаси ОФК 2006 йилда аъзо бўлган ва бир йилдан сўнг илк Осиё чемпионатида қатнашиб, чорак финалгача етиб борган. 2011 йилги мусобақада эса финалга чиққан ва Японияга 0:1 ҳисобида ютқазган.

"Ўзимизга берилган имкониятда фойдаланмоқчимиз. Машғулотда ўрганганларимизни майдонда ҳаммага намойиш этмоқчимиз. Тез орада Мельбурн атрофида шовқинни эшитасиз, қизиқиш жуда юқори. Барчамиз биринчи ўйинга ва барча чақирувларга тайёрмиз.

Хотиржамликка берилмаслигимиз, биринчи учрашувдан тортиб, ҳар бир учрашувга жиддий муносабатда бўлишимиз даркор. Жонажаон мухлисларимиз кўз ўнгида, улар кутган натижани тортиқ қилмоқчимиз.

Мезбонлик - бизга берилган устунликдир, бундай фойдаланишимиз керак", - дейди "Кристал Пэлас" яримҳимоячиси Единак.

Единак сардорлик боғичини собиқ марказий ҳимоячи Кост Маринерсдан ЖЧ-2014 мусобақасидан олдин қабул қилиб олган эди.

"Бу менинг етакчи сифатида ўз уйимиздаги биринчи ўйиним. Бу ўзгача ҳиссиёт. Бу менга босим бермаяпти, деб ўйлайман, аммо жуда хурсандман. Буни сабрсизлик билан кутмоқдаман", - дея қўшимча қилади Единак. - Биз Қувайтда бош мураббий ўзгарганини биламиз, рақибимиз унинг қўл остида кўп ўйин ўтказмади. Энди биз кўрган ва таҳлил қилган нарсаларимизни майдонга татбиқ қилишимиз керак. Тайёргарлик ишларимиз яхши кечди, ҳамма ўйинчилар яхши формада".

Манба: the-afc.com

Австралия ва Қувайт терма жамоалари ўртасидаги учраўшув бугун 9 январь куни, Тошкент вақти билан 14:00да бошланади. Учрашувни ҳамюртимиз Равшан Эрматов бошлиқ ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Киритилди: 10:13, 09.01.2015.
Ўқилди: 3659 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.