Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Ўзбекистон - КХДР: Превью

Баҳо:
+3 | -

Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси бугун Осиё Кубоги гуруҳ босқичи 1-турида КХДР терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Сидней шаҳрида бўлиб ўтадиган мазкур баҳс ҳар иккала терма жамоа учун ҳисоб бўйича ўзаро 6-ўйин бўлади. Шу вақтгача ўтказилган 5та учрашувнинг 3тасида Ўзбекистон терма жамоаси ғалаба қозонган бўлса, яна икки учрашув дуранг билан якунланган. Тўплар нисбати эса 8:2 - Ўзбекистон терма жамоаси фойдасига.

Қайд этиш лозим, Осиё Кубоги баҳсларидан олдин КХДР терма жамоаси бош мураббийи Юн Чон Су ва терма жамоа ҳужумчиси Ким Йонг Ил ОФК Тартиб-интизом Қўмитаси томонидан 1 йилга четлатилган эдилар. Шундай бўлса ҳам, айни дамда КХДР терма жамоасига мураббийлик қилаётган Чо Тонг Соб ўйиндан олдин ўтказилган матбуот анжуманида терма жамоа Австралияга ғалаба учун келганини таъкидлади.

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов эса бугун бўлиб ўтган матбуот анжуманида рақибни мағлубиятга учратиш учун шогирдларининг тажрибаси етарли эканини айтиб ўтган эди.

Осиё Кубоги баҳсларидаги иштироклари борасида ҳам Ўзбекистон терма жамоасида кўрсаткич яхшироқ. Ўзбекистон терма жамоаси учун Австралиядаги мусобақа ҳисоб бўйича олтинчиси бўлса, КХДР терма жамоа учун Осиё Кубокларидаги тўртинчи иштироки бўлади. Ҳар икала терма жамоанинг ҳам Осиё Кубокларидаги энг яхши натижаси 4-ўрин ҳисобланади. Ўзбекистон терма жамоаси 2011 йили Қатарда ўтказилган мусобақада шундай натижа қайд этган бўлса, КХДР терма жамоаси 1980 йилги мусобақда кучли тўртликка кирган эди.

Эртага Сиднейдаги "Австралия" стадионида бўлиб ўтадиган учрашув Тошкент вақти билан соат 12:00да бошланади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:37, 10.01.2015.
Ўқилди: 6391 марта.
Фикрлар: 18 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5906]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2946]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2868]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2522]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1916]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1860]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1843]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1687]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1498]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1489]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик