"Барселона" президенти Хосеп Бартомеу жамоа етакчиси Лионель Месси учрашиб, клубда юзага келган вазиятни муҳокама қилган. Бу ҳақида испан ОАВга таяниб soccer.ru хабар берди.
Ушбу учрашувда Бартомеу гўёки аргентиналик футбол юлдузига "кўк-анорранглилар" устози Луис Энрикени якшанба кунги "Атлетико" билан ўйиндан сўнг истеъфога чиқаришга сўз берган.
Бундан ташқари Месси "Барселона" раҳбариятидан ўз вақтида каталонияликларга устозлик қилган Франк Райкардни клубга қайтаришни талаб қилмоқда.