Англия премьер-лигасининг 21-тури очилиш ўйинида "Ливерпуль" "Сандерленд" майдонига сафар қилиб, минимал ҳисобда ғалаба қозонди.
"Стэдиум оф Лайт"да кечган учрашувдаги ягона гол 9-дақиқада қайд этилди: Лазар Маркович жарима майдончасига ёриб кириб, мезбонлар дарвозабонини доғда қолдирди. Қайд этиш жоиз, 49-дақиқадан бошлаб - Лайам Бридкатт иккинчи марта огоҳлантирилганидан сўнг "Сандерленд" 10 киши бўлиб ўйнади.
Премьер-лига жадвалида 32 очко тўплаган "Ливерпуль" саккизинчи, 20 очкога эга "Сандерленд" 14-ўринни эгаллаб турибди.
АНГЛИЯ ПРЕМЬЕР-ЛИГАСИ, 21-тур
10 январь:
Сандерленд – Ливерпуль 0:1 (0:1, 0:0)
Гол: 0:1 – 9 Маркович.
Сандерленд – Пантилимон, Браун, Верхини, ван Анхолт, О′Ши, Бридкатт, Ларссон, Гомес, Джаккерини (Бакли, 77), Жонсон (Мандрон, 86), Уикхэм (Грэм, 77).
Ливерпуль – Миньоле, Морено, Шкртел, Сако, Джан, Коутиньо, Лейва, Маркович, Ҳендерсон, Жеррард (Ловрен, 46), Борини (Балотелли, 67).
Огоҳлантиришлар: Борини (17), Верхини (28), Бридкатт (35), Коутиньо (36), Хендерсон (54), Ловрен (55).
Четлатиш: Бридкатт (49).