Қисқа муддатли таътил олган "Ливерпуль" яримҳимоячиси Раҳим Стерлинг келаси ҳафта жамоа машғулотларига қўшилади ва 17 январь кунги АПЛнинг 22-тури: "Астон Вилла"га қарши ўйинда майдонга тушишга тайёр бўлади. Бу ҳақда "қизиллар" расмий сайти хабар берди.
Жорий мавсумда 20 ёшли футболчи 28 ўйинда майдонга тушган бўлиб, "Уимблдон" ва "Сандерленд"га қарши ўйинларни ўтказиб юборди. Айни пайтда у Ямайкада. Бош мураббий Брендан Рожерснинг айтишича, ёш ўйинчи учун бундай таътилнинг берилиши аввалроқ режалаштириб қўйилган.
"Раҳим икки ҳафта майдонга тушмади, бироқ у келаси ҳафтада сафимизда бўлади ва мавсумнинг иккинчи ярмида ундан бемалол фойдаланишимиз мумкин", - деди Рожерс.