Бугун Англия Премьер-Лигаси 21-турининг бир қатор учрашувлари бўлиб ўтди.
Бугунги ўйинлар орасида энг сўнггиси "Кристал Пэлас" ва "Тоттенҳэм" жамоалари ўртасида ўтказилди. Аввалги турда чемпионат пешқадами "Челси" дарвозасига 5та гол урган "Тоттенҳэм" бугунги рақибидан кучлироқ кўринса ҳам, якунда мағлубиятга учради.
Дастлаб Харри Кэйннинг голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олган "Тоттенҳэм" ўйиннинг сўнгги дақиқаларида ўз дарвозасидан иккита тўп олиб чиқди ва мағлубиятга учради.
АПЛ, 21-тур.
"Кристал Пэлас" –" Тоттенхэм" 2:1
Голлар: 0:1 – 49 Кейн, 1:1 – 69, пенальти Гэйл, 2:1 – 80 Панчон.
"Кристал Пэлас": Сперони, Дилэйни, Уорд, Келли, Дэнн, Панчон, Макартур, Бэннан (Гедиура, 46), Ледли, Гэйл, Мюррей (Заа, 74).
"Тоттенхэм": Льорис, Роуз, Уокер, Фасио, Вертонген, Стамбули (Сольдадо, 75), Дембеле, Эриксен, Таунсенд (Капу, 69), Шадли, Кейн.
Огоҳлантиришлар: Таунсенд (25), Бэннан (37), Дэнн (45), Стамбули (55), Панчон (77).