Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Азизбек Ҳайдаров: «Ёмғир остида машғулот ўтказмаган эканмиз...»

Баҳо:
+ | -1

Тан олиш керакки, бугунги ўйинда ўзига хос бир маромда ўйнаган футболчиларимиздан бири Азизбек Ҳайдаров бўлди. Қуйида бу тажрибали таянч ярим ҳимоячимизнинг ўйин хусусидаги фикрларини "микс зона"да ёзиб олдик.

— Бугунги ўйин биз учун ҳам жуда оғир кечди. Айниқса, бундай об-ҳавода ўзимизнинг асл ўйинимизни кўрсата олмадик. Негаки, бирор марта кучли ёмғир остида машғулот олиб бормагандик (кулади). Шунингдек, рақиб жамоа ҳам биз кутгандан кўра мазмунлироқ ўйин кўратишга эришди. Аммо, биз ҳар жабҳада улардан устун эканигимиз яққол билиниб турди ва бу ҳисобда ҳам ўз аксини топди. Бироқ, ўйиндаги ҳисоб йирикроқ бўлиши лозим. Энг катта камчилигимиз голли вазиятлардан оқилона фойдалана олмаслигимизда бўлди. Ўйлайманки, кейинги ўйинларда бу каби ҳолатлар голга айланади...

— Сизнингча, кореяликлар ўз даражаларида ўйнай олишдими?
— Биз ҳар доим бу терма билан ўйнаганимизда қийинчиликга дуч келганмиз. Зотан, улар ҳимоявий футбол намойиш этиб келишаётир. Бугун ҳам худди шундай бўлди, дейолмайман. Улар вақти-вақти билан ҳужумкор футбол кўрсатига ҳам киришишди. Таркиблари деярли ёшартирилган ва янгиланган бу жамоада ҳали имкониятлар етарли. Агарда улар кейинги ўйинларда ғалаба қозонишса, бемалол плей-оффга чиқишлари мумкин. Яна ким билади, дейсиз..

— Гуруҳдаги қолган рақибларимиз хусусида нималар дея оласиз?
— Яхши биласиз ҳозирда улар бир-бирларига қарши майдонда тўп суришмоқда. Нима бўлган тақдирда ҳам 2-турда ғалаба қозонишимиз керак, чунки мазкур ютуқдан сўнг биз кейинги босқич масаласини 100 фоизга ҳал қилган бўламиз. Шундан сўнг бемалол, чорак финал ҳақида ўйлашимиз мумкин. Ҳаммаси ўзимизга боғлиқ. Агар бир ҳар бир ўйинда максимал тарзда ҳаракат қиладиган бўлсак, Худо хоҳласа кўзган мақсадимизга эришамиз.

А.Абдуҳамитов, Сидней

Ушбу суҳбатни давомини "ИнтерФУТБОЛ" газетасини 14 январь, сешанба сонида ўқийсиз.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 01:40, 11.01.2015.
Ўқилди: 7592 марта.
Фикрлар: 50 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5906]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2946]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2868]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2522]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1916]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1860]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1843]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1687]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1498]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1489]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик