"Ливерпуль"ҳужумчиси Марио Балотелли Бокунинг "Интер" клуби қизиишлари доирасига тушиб қолди.
Озарбайжон клубининг президенти Роланд Вроманс Балотеллининг мамлакат чемпионлиги курашда бокуликларга ёрдам беришига ишонмоқда. Ҳозирда "Қорабоғ" "Интер"дан 8 очко илгарилаб кетган.
Ҳозирча бокуликлар Балотеллига қандай шароитлар тайёрлаганликлари номаълум. Аввалроқ Италиянинг "Интер", "Наполи" ва Грециянинг "Олимпиакос" клублари ҳам футболчини ўз сафида кўришни истаётганлиги хабар қилинган эди. "Ливерпуль" Марио билан хайрлашишга тайёр, аммо унга ўринбосар излаш билан банд. Шу муносабат билан "қизиллар" "Наполи" ҳужумчиси Игуаинни кўзламоқдалар.
Балотелли ушбу мавсум АПЛда 11 та голсиз учрашув ўтказган.