Кириш Регистрация

Одил Аҳмедов: "Камида 2011 йилги натижани такрорламоқчимиз"

Баҳо:
+ | -

Одил Аҳмедов Ўзбекистон терма жамоаси билан тўрт йил олдин Қатардаги Осиё кубоги мусобақасида яримфиналга етиб борган эди. "Краснодар" яримҳимоячиси бу сафарги қитъа биринчилигида ўз терма жамоасининг камида ўша натижани такрорламоқчи эканлигини билдирди.

"Биз 2011 йилги натижани такрорлаб, камида яримфиналгача бормоқчимиз. Тўрт йил аввалги натижани такрорлаш учун ҳаммамиз шаймиз. Бу ўзбек футболи учун ривожланиш бўлади ва келгусида янада юқори чўққиларни забт этиш учун муҳим қадам бўлади. Бу ўзбек ҳалқи учун катта байрам.

Ҳар бир футболчи фаолиятида олдинга қадам ташлашни истайди. Албатта, мен Европа чемпионлар лигасида ўйнашни истардим, чунки бу жаҳоннинг энг яхши мусобақаси.

Европанинг кучли бешлиги клубларидан таклиф тушса, албатта кўриб чиқаман. Чемпионлар лигасида ўйнашни истайман, Европа лигасида ўйнаб кўрдим ва бундай катта мусобақада ўйнаш қандай зўр ҳиссиёт эканини яхши биламан", - дея Одил Аҳмедовнинг сўзларини келтиради ОФК расмий сайти.

Манба: the-afc.com
Киритилди: 15:39, 11.01.2015.
Ўқилди: 7943 марта.
Фикрлар: 27 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8079]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4348]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4254]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [3746]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [3669]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3622]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3044]

Флик Кейн ва Альварес ўртасида танлов қилди [2761]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2478]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2346]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик