Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой 1-3 Япония
19/11 17:00 Индонезия 2-0 Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР 0-1 Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин - Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон - Эрон
19/11 21:00 Уммон - Ироқ
19/11 21:00 БАА - Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн - Австралия
19/11 23:15 Кувайт - Иордания
20/11 01:00 Боливия - Парагвай
20/11 04:00 Колумбия - Эквадор
20/11 05:00 Аргентина - Перу
20/11 05:00 Чили - Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия - Уругвай

Рим дербисида Франческо Тотти гол нишонлашнинг янгича усулини намойиш қилди

Баҳо:
+ | -

“А” сериянинг 18-туридан ўрин олган марказий учрашувда “Рома” ўзининг принципиал рақиби “Лацио”ни қабул қилди. Дерби мақомида ўтган бу ўйинда бир қанча қизиқарли воқеалар содир бўлди.

Аввалига майдонга “Лацио” футболчилари Charlie Hebdo ёзуви туширилган либосларни кийган ҳолда тушиб келишди. Кейин эса, ўйиннинг илк чорагида меҳмонлар майдонида тўлиқ устунлик билан ҳаракат қилиб, 25-дақиқада Стефано Маури, 29-дақиқада Фелипе Андерсон киритган голлар эвазига олдинга чиқиб олишди.

Иккинчи таймни мезбонлар бошқача руҳ билан бошлашди ва уларни жамоа сардори сифатида майдонга бошлаб тушган Франческо Тотти 48 ва 64-дақиқаларда гол киритиб, жамоани мағлубиятдан сақлаб қолди.

Ўйиннинг энг эътиборли воқеасида, Тотти иккинчи голини ургач, трибуна томон чопди ҳамда аввалдан тайинлаб қўйгани, ёрдамчи мураббий Гидо Наннидан ўз смартфонини олиб, мухлислар билан селфи услубидаги суратга тушди. Лекин бу ишдан кейин, ҳакам “Император”нинг ҳурмати учун қоидалардан четга чиқиб, унга огоҳлантириш карточкасини кўрсатмади.

Ўйиндан кейин журналистлар бу оригинал гол нишонлаш услуби ҳақида сўраганларида, у бу иш учун 1 ҳафта тайёрланганини, шу ниятини амалга ошириш учун ҳам иккита гол урганини (ҳазил аралаш) маълум этди.

Шу тариқа, Тотти “Рим дербиси”даги 10 ва 11-голларини уриб, бу борадаги аввалги етакчи Да Костани қувиб ўтган ўйин 2:2 ҳисобидаги жангавор дуранг билан якунланди.

Ўйиннинг тенгма-тенг курашлар билан ўтганига қўшимча сифатида айтиш мумкинки, ҳакам иккала томоннинг ҳам 4 нафардан футболчига сариқ карточка кўрсатди. “Рома”дан Наинголан, Итурбе, де Росси ва Пьяничлар огоҳлантирилган бўлса, “Лацио”дан дарвозабон Маркетти, ҳимоячи Цана, ва битта гол ва биттадан голли узатма амалга оширган Маури ҳамда Андерсонларга биттадан сариқ карточка кўрсатилди.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 23:35, 11.01.2015.
Ўқилди: 6889 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.