Кириш Регистрация
02/04 18:30 Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор 2-0 Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона

Жанубий Корея нашри Игнатий Нестеровни 1-тур қаҳрамонларидан деб эътироф этди

Баҳо:
+1 | -1

Жанубий Кореянинг Осиё Кубогини ёритиб бораётган нашрларидан бири "The Fact" турнирнинг биринчи тур қаҳрамонлари сифатида 3 нафар дарвозабонларни эътироф этди.

Корейс интернет нашри дастлаб Жанубий Корея дарвозабони Ким Жин Ҳён ҳақида шундай ёзган:

"Биринчи турда терма жамоамизнинг Уммонга қарши ўйинида дарвозабонимиз Ким Жин Хён ажйиб ўйин ўтказди. Япониянинг "Серезо Осака" клуби аъзоси бўлган Ким Жин Хён 193 смлик бўйга эга. У илк турни ишончли ўтказди ва дарвозамиз дахлсизлигини таъминлади. Терма жамоада "Сувон" дарвозабони Жунг Сонг Рёнгдан асосий таркибдаги жойни тортиб олган Ким Жин Хён кейинги ўйинларда ҳам дарвозамиздан жой олиши кутилмоқда. Ҳозирда 27 ёшли Ким Жин Хён мамлакатимиздаги энг порлаган дарвозабонлатдан бирига айланди".

Шундан сўнг корейс нашри Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони Игнатий Нестеров ҳақида фикр юритади. Қизиғи шундаки, Игнатий Нестеровни Болгариянинг "Локомотив" клуби аъзоси дея келтиришган: "Ўзбекистон-КХДР ўйини қаҳрамонларидан бири шубҳасиз Ўзбекистон дарвозабони Игнатий Нестеровдир. Болгариянинг машҳур "Локомотив" клуби аъзоси, 31 ёшли Нестеров 90 дақиқа давомида дарвозани қўриқлади. Айниқса, сўнгги сонияларда Пак Кванг Рёнг ("Базель", Швейсария, 22ёш)нинг бош билан берган заргарона зарбасини қайтаришга эришди. Тез фикрлаш ва жамоадошларини бошқара олиш ҳам Нестеровга хос ажойиб хусусият".

Сўнгра, "The Fact" нашри Хитой-Саудия Арабистони ўйинида пеналтини бартараф эта олган 25 ёшли Ванг Дал Лейни эътироф этади:

"Хитойлик дарвозабон Саудия Арабистони футболчиси тепган пенальти вазиятида тўпнинг дарвозага киришига "рухсат бермади". Ўз дарвозабонларининг қаҳрмонлигига жамоадошлари битта гол билан совға тайёрлашди. Ван Дал Лей ҳақли равишда ушбу ўйиннинг "энг яхши футболчи"га бериладиган мукофотини қўлга киритди".

Отабек Йўлдошев
Жанубий Корея, Сеул

 

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 12:39, 13.01.2015.
Ўқилди: 7218 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Барселона" 11 нафар футболчиси билан хайрлашиши мумкин [4504]

Ламин Ямаль маош борасида Килиан Мбаппени қарийб тўрт баробарга ортда қолдириши мумкин, агар... [4387]

Аёллар ўртасидаги ЕЧЛ. «Барселона» «Реал»ни шармандали тарзда турнирдан чиқариб юборди (Видеошарҳ) [2519]

Ла Лиганинг энг кўп маош олувчи юлдузлари эълон қилинди! [2379]

Месси ЖЧ-2026 да иштирок этмаслиги мумкин [2283]

Англияда ким энг кўп маош олади? Футболчилар ва мураббийлар рўйхати [1922]

Килиан Мбаппе ижтимоий тармоқларда танқидлар остида: У Н’Голо Кантега нисбатан ҳурматсизлик қилдими? (+Видео) [1873]

Элдор Шомуродов ўзбекистонлик футболчилар нима учун РПЛда камайганини тушунтирди [1610]

«Реал Мадрид»нинг шорт-листидан 7 нафар ярим ҳимоячи ўрин олган [1595]

Холанд «Барселона» учун кутишга тайёр: У агентига музокараларни тўхтатишни буюрди [1583]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик