Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция 2-0 Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Набил Маълул: «Бугунги Жанубий Корея кучли эмасди»

Баҳо:
+ | -

Бугун «А» гуруҳида Кувайт терма жамоаси Жанубий Кореяга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлиб, чорак финалдан батамом умидини узди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида кувайтликларнинг тунислик бош мураббийи Набил Малул қуйидагича фикр билдирди:

«Бугун биз ғалаба қозониш учун уриндик. Чунки бизда орқага йўл йўқ эди. Мен ушбу жамоани уч ҳафта аввал қабул қилиб олганман. Бу ўз таъсирини кўрсатяпти. Бугун шогирдларим иккинчи бўлимда яхшироқ ҳаракат қилишди. Жанубий Корея – Уммон ўйинида корейслардан Сон Хеунг Мин жуда хавфли ўйинчи сифатида таассурот қолдирганди. Бугун у майдонга туша олмаганлиги туфайли корейсларнинг ҳужум чизиғи бўшашди».

«Австралия ва Жанубий Корея термаларидан қайси бири кучлироқ деб ўйлайсиз», деган саволга Кувайт бош мураббийи: «Шундай савол берилишини билгандим. Бир нарсани айтишни истардим: бугун майдонда ҳаракат қилган Жанубий Корея энг кучли таркибда эмасди».

Эслатиб ўтамиз, Жанубий Кореянинг «Байер Леверкузен»да тўп сурадиган футболчиси Сон Хеунг Мин бугунги ўйинни шамоллаб қолганлиги туфайли ўтказиб юборди.

Отабек Йўлдошев
Жанубий Корея, Сеул

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 00:01, 14.01.2015.
Ўқилди: 4843 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [6824]

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [3289]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [3046]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [2976]

Франция — Марокаш: ЖЧ-2026 ярим финалини ўтказиб юбориш хавфи остида турган франциялик футболчилар [2393]

ЖЧ-2026. Мбаппенинг гол ва ассисти ёдамида Франция Марокашни мағлуб этди [2198]

«Реал» ва «Барселона» АПЛ юлдузини нишонга олди [2123]

Аргентина футбол ассоциациясига қарши текширув бошланди [2079]

ZO'R TV Франция - Марокаш учрашувини жонли эфирда намойиш этади [1996]

ФИФА Англия терма жамоаси ўйинчисини иккита ўйинга четлаштирди [1927]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик