Кириш Регистрация
05/05 00:00 Эвертон 3-3 Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья 1-0 Реал Сосьедад
05/05 23:59 Арсенал 1-0 Атлетико
06/05 23:59 Бавария - ПСЖ

Серхио Бускетс: «Месси «Барселона»дан кетиш ҳақида ўйлаётгани йўқ»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ярим ҳимоячиси Серхио Бускетс жамоа ҳужумчиси Лионель Мессининг клубдаги келажаги борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Мессининг келажаги ўз қўлида, лекин у "Барселона"дан кетиш ҳақида ўйлаётгани йўқ. Унинг жамоада қолиши биз учун катта аҳамиятга эга. У ҳам барча футболчилар сингари битта фикрни таъкидламоқда: келажакда нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Шунингдек, у клубда қолишни исташини айтмоқда. Месси клубдаги шунчаки ўйинчи эмас — у муҳим фигура.

Лео — оддий йигит. У жамоанинг оддий бир бўлаги эканини таъкидлаб ўтди, аммо у ўйин тақдирини ҳал қила оладиган салоҳиятга эга эканини биламиз. У кўп нарсага қодир, аммо шу билан бирга у бошқалар сингари футболчи.

Баҳсли вазият юзага келганида, барчанинг ўз нуқтаи назари бор. Мухлислар ОАВ тарқатаётган хабарларни билишади, аслида нималар рўй бераётганини билишмайди", – дейди Бускетс.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 02:55, 14.01.2015.
Ўқилди: 3859 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик