Кириш Регистрация

"Пахтакор" Туркияга жўнаб кетди

Баҳо:
+ | -

"Пахтакор" биринчи хориж йиғинини ўтказиш учун бугун эрталаб Туркиянинг Анталия шаҳрига йўл олди.

Йиғин 28 январгача давом этади. "Пахтакор" Анталияда "Папиллон Белвил" меҳмонхонасида истиқомат қилади. Йиғин мобайнида 17 январда Қозоғистоннинг “Жетису”, 20 январда Россиянинг “Мордовия”, 24 январда Украинанинг “Металлург” ва 27 январда Жанубий Кореянинг “Жежу Юнайтед” клубига қарши назорат учрашувлари ўтказилади. Ушбу жамоалар ўз чемпионатида юқори лигада фаолият кўрсатишади. Сафарга жамоа қуйидаги таркиб билан жўнаб кетди.

Футболчилар: Александр Лобанов, Никита Рибкин, Абдумавлон Абдужалилов, Даврон Ҳошимов, Мурод Холмуҳаммедов, Камолиддин Тожиев, Аднан Ораховац, Александр Мерзляков, Искандар Шойқулов, Владимир Козак, Кахи Махарадзе, Акбар Исматуллаев, Шерзод Каримов, Алибобо Раҳматуллаев, Станислав Андреев, Жалолиддин Машарипов, Баҳодир Пардаев, Наврўз Олимов, Игорь Рогованов, Анвар Солиев, Жасур Ҳакимов, Рамз Бегишев, Иброҳим Абдуллаев, Андрей Сидоров, Нодир Йўлдошев, Жавоҳир Соҳибов, Жавоҳир Сидиқов, Жамшид Юсупов, Равшан Дўсматов.

Раҳбарият ва ходимлар: Самвел Бабаян (менежер), Виктор Жалилов (жамоа бошлиғи), Андрей Шипилов (жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий), Григорий Колосовский (илмий ходим), Анвар Рашидов (дарвозабонлар мураббийи), Умид Баҳромов (шифокор), Анвар Бисеров (массажчи), Ярослав Ерёмин (массажчи), Даврон Саидов (маъмур), Ҳикмат Тошмирзаев (маъмур), Фарҳод Абдуқодиров (илмий ходим), Ҳожиакбар Шарапов (тасвирчи).

Манба: pakhtakor.uz
Киритилди: 14:03, 14.01.2015.
Ўқилди: 5805 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [9044]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4626]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4564]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4193]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4074]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3269]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3003]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [2903]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2665]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2409]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик