Кириш Регистрация
08/04 00:00 Лестер 0-3 Ньюкасл
08/04 00:00 Леганес 1-1 Осасуна
08/04 20:00 КХДР 3-0 Тожикистон
08/04 22:15 Уммон 3-2 Эрон
08/04 23:59 Арсенал 3-0 Реал Мадрид
08/04 23:59 Бавария 1-2 Интер
09/04 22:15 Саудия Арабистони - Ўзбекистон
09/04 22:15 Таиланд - Хитой
09/04 23:59 Барселона - Боруссия Д
09/04 23:59 ПСЖ - Астон Вилла
10/04 20:00 Япония - Австралия
10/04 22:15 Вьетнам - БАА
10/04 22:15 Афғонистон - Индонезия
10/04 22:15 Жанубий Корея - Яман

Осиё кубоги-2015. БАА ҳам деярли чорак финалда

Баҳо:
+ | -

Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоаси Осиё кубогида иккинчи ғалабасини қўлга киритди ва амалда чорак финал йўлланмасини ҳал қилиб қўйди.

Эътиборли томони, Амирлик футболчилари ўйиннинг тахминан 15-сониясидаёқ Баҳрайн дарвозасини ишғол қилишди. Умар Абдулраҳмон узатиб берган тўпни Али Мабхут яқин масофадан дарвозага йўллади. Биринчи бўлим ўрталарида баҳрайнлик Жейси Жон ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди.

Ўйин тугашига 17 дақиқа қолганида БАА жарима зарбасини амалга оширди ва Муҳаммад Ҳуссайн бош билан ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.

БААликлар биринчи ўйинда Қатарни 4:1 ҳисобида мағлуб этишганди ва уларнинг ҳисобидаги очколар сони 6тага етди. Али Маҳдий шогирдлари учинчи турда Эрон билан бўладиган ўйинда гуруҳ ғолиблиги учун баҳс олиб боришади.

Осиё кубоги-2015, "С" гуруҳи, 2-тур
БАҲРАЙН - БАА - 1:2
Голлар: Жейси Жон (26) — Али Мабхут (1), Муҳаммад Ҳуссайн (73-автогол)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 14:00, 15.01.2015.
Ўқилди: 4959 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz