Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

«Оқ бўрилар» нега Хитойга мағлуб бўлди ёхуд Қосимовни бугун хато қилгани яхши бўлди

Баҳо:
+ | -

Очиғи, сўнгги пайтларда миллий терма жамоамизни юқоридаги ном билан аташга ҳам ўрганиб қолгандик. Бироқ бош жамоамиз Хитойга қарши ўйинда кўп ҳам бўрига ўхшади. Шу куни футболчиларимизни тўрт кўча ўртасида қайси тарафга юришни билмай қолган хорғин, толиққан йўловчига қиёсладим. Хўш, нега Хитой терма жамоасига мағлуб бўлдик?

Ҳаётимизда оддий тушунчалар мавжуд. Қаламсиз расм чизиб бўлмайди, бензини бўлмаса машина жойидан жилмайди. Отсиз улоққа чиқиш ғирт кулгули ҳолат. Ва тўпсиз ҳам футбол ўйнаб бўлмайди... Ҳа, бизни Хитой тўпсиз қолдириб, мағлубиятга учратди. Бу ҳам бўлса Хитой терма жамоаси мураббийлар штаби ишлаб чиққан тактика тўғри ижро этилганидан далолат беради.

Австралия катта мамлакат. Табиийки, шаҳарлар ўртасидаги масофа оз эмас. Ўртача ҳам. Шундай экан узоқ соатли парвозларни амалга ошириш, майли, пешонага ёзган экан. КХДРга қарши қийин ўйинда иштирок этган, жисмонан толиққан ва 10 соатга яқин парвозни амалга оширганларга келаси турда дам берса бўлармиди ? Нега Қосимов таркибда ўзгаришларни амалга оширмади. Ўша таркиб, ўша ўйин ва ўша самарасиз ҳужумлар билан майли, омадимиз келиб биринчи таймни кичик ҳисобда якунладик. Ўша куни ўйинни кузатганлар Хитой терма жамоасидан икки хил футбол ва икки хил тайм кўришди. Биздан эса 90 дақиқа. Бироқ бўлимлар ўртасида хитойликлар вазиятни ўнглаш учун нималардир ўйлашни бошлашди ва кейинги бўлимда ана шу “нималардир” Қосимов экипажини сувга ғарқ қилди. Агар Одилнинг омадли зарбаси бўлмаганида қуруқ қўл билан таймни якунлардик. Қани Жамшид Искандеров?

Биринчи учрашувда Миржалол Қосимов Игорга асосий таркибда ўйнашига имкон берди ва у бундан руҳланиб ўзини кўрсатди. Балки Жамшид ҳам асосий таркибда майдонга тушганда, ўзига бўлган ишончи ортиб ўзини қайтадан кашф қилармиди. Умуман, шунга ўхшаш вариатлар ҳам кўп эди. Бироқ...

Ҳа, Қосимовнинг кейинги қарорлари ўзини оқламади ва у хато қилди. Нимада хато қилганини кўп муҳокама қилишни кераги йўқ. Ҳамма ўйинни кўрди. Энди яна бир фикр. Қосимовни бугун хато қилгани яхши бўлди. Айнан бугун. Агарда шунга ўхшаган хатони чорак ёки ярим финалда қилганда нима бўларди? Бунданда аламли ҳолатга тушардик. Ҳозир имкон бор. Вазиятни ўнгласа бўлади. Доно халқимизда “Кўр хассасасини бир марта йўқотади” деган нақл бор. Кошки, Қосимов бундан кейин ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқариб уни такрорламаса...

Хуллас, бизни учинчи турда араблар кутяпти. Ўша биз илк ўйинда аранг 1:0 ҳисобида мағлуб этган КХДРга 4 гол урган араблар бизни сўнгги турда қарши олишади. Энг ёмони дуранг ҳам бўлажак рақибни чорак финалга таклиф қилади. Шундай экан бизни фақат ғалаба қаноатлантиради. Майли, бўлар иш бўлди. Ҳозир Қосимов устидан кўп мағзава ағдаришга шошилманг. У тажрибали мураббий. Жамоани бундай вазиятдан олиб чиқиб кетишида, яхшиси унга далда бўлайлик. Бундан бошқа иложимиз ҳам йўқ... Келинг дўстлар, айни пайтда кимнидир ёмон отлиққа чиқаришга кўп уринмайликда, умид билан якшанбани кутайлик...

Ҳожиакбар Жабборов
“Рухсор” ТРК (Фарғона)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:24, 15.01.2015.
Ўқилди: 18052 марта.
Фикрлар: 85 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.