Кириш Регистрация
07/07 00:00 Нидерландия 2-1 Туркия
07/07 03:00 Колумбия 5-0 Панама
07/07 06:00 Уругвай 0-0 Бразилия

Кападзе, Денисов, Аҳмедов ва Тўхтахўжаевларда жароҳатлар борми?

Баҳо:
+ | -

Хабар берганимиздек, бугун ҳам миллий тера жамоамиз Мельбрун шаҳридаги Lakeside Stadium ўйингоҳида иккинчи машғулотини ўтказди. Бугунги машғулотда кечагидан фарқли равишда барча футболчилар иштирок этишди. Футболчиларда мазкур ачинарли мағлубиятдан сўнг руҳий тикланиш жараёни бир маромда кечаётганлиги кўриниб турибди. Айтиш жоизки, енгил жароҳатлари туфайли Виталий Денисов, Темур Кападзе, Одил Аҳмедов ва Ислом Тўхтахўжаев мураббий Шуҳрат Мақсудов раҳнамолигида чигалёзди машқларини бажаришди.

Дарвозабонлардан ташқари, қолган 16 тнафар футболчилар эса доимий тарзда икки гуруҳга бўлинган ҳолда машғулотларга киришишди.
"Қизиллар": Егор Кримец, Воҳид Шодиев, Фарруҳ Сайфиев, Сервер Жепаров, Акмал Шораҳмедов, Лутфулла Тўраев, Игорь Сергеев, Жасур Ҳасанов
"Яшиллар": Жамшид Искандеров, Сардор Рашидов, Анзур Исмоилов, Азиз Ҳайдаров, Шавкат Муллажонов, Баҳодир Насимов, Санжар Турсунов, Шуҳрат Муҳаммадиев.

Улар ҳам енгил машқлардан сўнг, одатдагидек қўл тўпига ўхшаб кетувчи мини-футбол ўйини билан машғулотни давом эттиришди. Тайёргарликнинг учинчи қисмида эса вакилларимиз яна икки жамоага бўлинган ҳолда футбол ўйнашди.

Умуман олганда, Мельбурндаги машғулотлар ёмон бўлмади. Терма жамоа марказидан Рустам Акрамов, мураббийлар штаби ва футболчилар барча масъулиятни ҳис қилиб туришибди. Биз ҳам ўз навбатида уларнинг Саудия Арабистонига қарши ўйинда футболчиларимиз ҳақиқий даражаларини кўрсатишларига умид қилиб қоламиз.

Эртага, жамоамиз Melbourne Rectangular Stadium ўйингоҳида ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказади. Шунингдек, шу куни маҳаллий вақт билан 18:00 да ўйингоҳдаги медиа марказда ўйиндан олдинги матубот анжумани ўтказилиши режалаштирилган.

М.Ризаев, Мельбурн шаҳридан

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 22:43, 16.01.2015.
Ўқилди: 7609 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.