Испаниянинг икки клуби "Пасуш де Феррейра" клуби яримҳимоячиси Жан-Мишель Серига қизиқмоқда, дея хабар беради L'Equipe.
Ивуарлик 23 ёшли футболчини "Атлетико" ва "Валенсия" клублари кузатмоқдалар ва уни қишки трансферлар чоғида ўз сафларига қўшиб олмоқчилар.
Эслатиб ўтамиз, Сери "Пасуш де Феррейра"га "Порту"дан келиб қўшилган ва 2016 йилгача шартнома имзолаган. Португалия чемпионатининг 16 учрашувиа иштирок этган.