Кириш Регистрация
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-3 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 1-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси 1-3 Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе 1-2 Лацио
04/05 23:45 Рома 4-0 Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон 3-3 Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья 1-0 Реал Сосьедад

Осиё кубоги. Ж.Корея «А» гуруҳида 1-ўринни эгаллади

Баҳо:
+1 | -

Осиё кубогида "А" гуруҳ вакиллари гуруҳ босқичини якунлашди. Чорак финал йўлланмасини муддатидан аввал ҳал қилган Австралия ва Жанубий Корея терма жамоалари гуруҳ босқичи учун кураш олиб боришди.

Учинчи ўйинда ҳам минимал ҳисобда ғалаба қозонган кореяликлар 9 очко билан "А" гуруҳ ғолиблигини қўлга киритишди. Ўйиндаги ягона гол биринчи бўлимда Ли Жеонг Хйеоп томонидан киритилди.

Ўйин кескин курашларда бой бўлди, ҳар иккала жамоа чиройли ўйин кўрсатиб беришди. Айниқса, ўйин сўнгида ҳар иккала жамоа футболчилари бир мартадан яккама-якка вазиятдан фойдалана олишмади. Дарвозабонлар маҳорат намойиш қилишди.

Уммон эса Кувайтни 1:0 ҳисобида мағлуб этди ва гуруҳда 3-ўринни эгаллади.

Шу тариқа, Австралия терма жамоаси чорак финалда Хитой билан баҳс олиб борадиган бўлди. Жанубий Кореянинг плей-оффда рақиби Ўзбекистон ва Саудия Арабистони терма жамоаларидан бири бўлади.

Осиё кубоги-2015. "А" гуруҳи, 3-тур
АВСТРАЛИЯ - ЖАНУБИЙ КОРЕЯ - 0:1
Гол: Ли Жеонг Хйеоп (32)
Австралия: Райан, Франьич, Спиранович, Саинсбури, Беҳич, Миллиган, Бёрнс, МакКей, Луонго, Троиси, Юрич
Жанубий Корея: Ким Жин Хён, Ким Чанг Су, Квак Тэ Хви, Ким Йонг Гвон, Ким Жин Су, Парк Жу Хо, Ки Сунг Йеунг, Хан Кё Вон, Ку Жа Чол, Ли Кеун Хо, Ли Жеонг Хйеоп

УММОН - КУВАЙТ - 1:0
Гол: Ал-Мақбалий (69)
Уммон: Ал-Ҳабсий, Увайсий, Амир, Ал-Бусайдий, Салим, Муборак, Ал-Форсий, Сайид, Иброҳим, Ар-Разайқий, Ал-Мақбалий
Кувайт: Ал-Холадий, Авад, М.ал-Энзий, Ал-Матуг, Ал-Мақсийд, Заяд, Ал-Иброҳим, Ал-Ҳажерий, Машъан, Носир, Ал-Бурайкий

ЖамоаЎҒДМТ-НО
1  Жанубий Корея 3 3 0 0 3-0 9
2  Австралия 3 2 0 1 8-2 6
3  Уммон 3 1 0 2 1-5 3
4  Кувайт 3 0 0 3 1-6 0
Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:48, 17.01.2015.
Ўқилди: 9612 марта.
Фикрлар: 127 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Рафинья келажаги бўйича қарор қабул қилди [3265]

«Реал» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2974]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [2475]

VAR тизими жорий этилмаганида нима бўлар эди? "Реал Мадрид" ва "Барселона" кўрсаткичлари солиштирилди [2427]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1901]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1860]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1785]

"Барса" янги ўнг қанот ҳимоячиси топди [1519]

«Интер» спорт директори Бастонининг «Барселона»га ўтиши борасидаги миш-мишларга муносабат билдирди [1496]

«Барселона» Рафиньяни Саудия Арабистонига сотиб, катта маблағ ишлаб олиши мумкин [1256]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик