Кириш Регистрация
17/04 19:00 Саудия Арабистони 1-1 Жанубий Корея
17/04 20:00 Андижон 2-3 Хоразм
17/04 22:15 Ўзбекистон 3-0 КХДР
18/04 18:00 Хоразм - Бунёдкор
18/04 20:15 Қизилқум - Қўқон-1912
19/04 00:00 Эспаньол - Хетафе
19/04 17:00 Райо Вальекано - Валенсия
19/04 18:00 Лечче - Комо
19/04 18:00 Шўртан - Машъал
19/04 19:00 Бухоро - Насаф
19/04 19:00 Кристал Пэлас - Борнмут
19/04 19:00 Эвертон - Манчестер Сити
19/04 19:00 Вест Хэм - Саутгемптон
19/04 19:00 Брентфорд - Брайтон
19/04 19:15 Барселона - Сельта
19/04 20:15 Нефтчи - Пахтакор
19/04 21:00 Монца - Наполи
19/04 21:30 Мальорка - Леганес
19/04 21:30 Астон Вилла - Ньюкасл
19/04 23:45 Рома - Верона
20/04 00:00 Лас-Пальмас - Атлетико

Жанубий Корея нашрлари: «Ҳозирги Ўзбекистон 15 йиллар олдинги «очко туғувчи аппарат» эмас»

Баҳо:
+ | -

Бугун Жанубий Корея терма жамоаси Австралияни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, «А» гуруҳида 1-ўринни эгаллади. Осиё Кубогига йўл олишдан аввал айнан бугун гол киритган Ли Жонг Хёбнинг таркибга олинганлиги корейс матбуотида анчагина танқид қилинган эди. Чунки ушбу футболчи кей-лигадан пастки дивизионга равона бўлган «Сангжу Сангму» клуби аъзоси ҳисобланади.

Энди корейслар чорак финалда Ўзбекистон ва Саудия Арабистони терма жамоалари ўртасидаги ўйин ғолибига қарши кураш олиб боришади. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида журналистлар томонидан кутилганидек: «Чорак финалда қайси терма жамоа билан ўйнашни хоҳлардингиз: Ўзбекистонми ёки Саудия Арабистони?», деган савол берилди ва корейсларнинг германиялик бош мураббийи Ули Штилике: «Бугунги ўйиндагидек кайфиятда ўйнайдиган бўлсак, рақибнинг фарқи йўқ», дея қисқа жавоб қайтарди. Аммо аксарият корейс нашрлари Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2014 саралаш босқичидаги натижалари ва Жанубий Корея терма жамоасини охиригача босимда ушлаб турганлиги туфайли айнан бизнинг терма жамоамизга дуч келмасликни хоҳлашмоқда. Мамлакатдаги нуфузли «Кукже шинмун» нашри:

«Бундан 15-20 йиллар аввал халқаро мусобақаларда Ўзбекистон терма жамоасини «очко туғувчи аппарат», дея атардик ва ўзбеклар билан ўйинларда албатта ғалаба қозонишимизни олдиндан билардик. Лекин ҳозир ундай эмас. Уларда ҳам футбол жуда ривожланмоқда. Бир неча кун олдин Саудия Арабистонини ўртоқлик ўйинида 2:0 ҳисобида енгганлигимизни ҳисобга олсак, биз учун араблар билан ўйнаш осонроқ туюляпти», деб ёзмоқда.

«ОСEН» нашри эса: «Нариги гуруҳда 2-ўринни Ўзбекистон терма жамоаси эгаллаши ҳақиқатга яқинроқ. Ўзбеклар ҳозир Саудия Арабистонидан ҳар томонлама устун кўринмоқда. Агар чорак финалдан ўтсак, катта эҳтимолки бизни Эрон кутиб олади», дея ёзди.

Отабек Йўлдошев
Жанубий Корея, Сеул

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:21, 17.01.2015.
Ўқилди: 13878 марта.
Фикрлар: 46 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz