Кириш Регистрация

Сардор Рашидов: «Саудия Арабистонидан аламимизни олдик»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов унинг икки голи жамоани Осиё Кубоги-2015 чорак финалига олиб чиқишга ёрдам берганидан хурсандлигини маълум қилди.

Бу ҳақда Сардор Рашидов Ўзбекистон ва Саудия Арабистони терма жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етганидан сўнг берган флеш-интервьюсида маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, 18 январь, якшанба куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубоги-2015 “В” гуруҳи 3-тури доирасида Саудия Арабистонига қарши майдонга тушиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

“Бугунги ўйиндаги икки голим ғалаба қозонишимизга ва чорак финалга чиқишимизга ёрдам берганидан хурсандман”, – деди Ўзбекистон – Саудия Арабистони учрашуви қаҳрамони.

Рашидовдан ташқари, учрашувда захирадан майдонга тушган Воҳид Шодиев ҳам Саудия Арабистони дарвозасига гол урди. “Қўллаб-қувватлаб туришгани учун мухлисларга раҳмат. Бугун жамоавий ўйин ҳисобига ғалаба қозондик”, – деди Сардор Рашидов.

Қайд этиш жоиз, Сардор Рашидов 2014 йил январида Ўзбекистон терма жамоаси сафида U-22 Осиё чемпионатида иштирок этган, ўшанда ўзбекистонликлар гуруҳ босқичининг сўнгги тур ўйинида Саудия Арабистонига имкониятни бой бериб, гуруҳдан чиқа олишмаган эди.

“Саудия Арабистони терма жамоасидан аламимиз бор эди. Ўша аламимизни бугунги ўйинда олдик”, – дея қўшимча қилди Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Бунёдкор” клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов.

Эслатиб ўтамиз, мусобақа чорак финалида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Мельбурнда Жанубий Корея терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. Ўйин 22 январь, пайшанба куни Тошкент вақти билан 12:30да бошланади.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 18:50, 18.01.2015.
Ўқилди: 12562 марта.
Фикрлар: 34 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3314]

Ламин Ямал 358 млн евро билан дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди (CIES) [3189]

Флорентино Перес: «Пайшанба куни «Реал»нинг келаси мавсум учун илк шов-шувли трансферини эълон қиламан» [3062]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [2866]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [2858]

Жозе Моуриньо «Арсенал» ҳимоячисига кўз тикди [2797]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [2545]

«Реал»да Тчуаменининг ўрнини ким эгаллаши мумкинлиги маълум бўлди [1952]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [1851]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [1734]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик