Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

«Насаф» футболчилари билан шартномалар узайтирилди

Баҳо:
+ | -

“Насаф” профессионал футбол клубининг таркиби 2015 йилги мавсумда ҳам деярли ўзгармасдан қоладиган бўлди. Клуб раҳбарияти шартнома муддати тугаган ўйинчилар билан ҳам қайтадан шартнома имзолади.

Демак, жамоани фақат Игорь Таран тарк этди. Унинг ўрнига украиналик легионер Олександр Каблаш билан шартнома имзоланди. Энди “Насаф” сафидаги легионерлар сони иккитага етди. Аммо, клуб спорт директорининг фикрларига кўра, селекция ишлари ҳали давом этмоқда.

Жамоа 22 январь куни эрталаб, Тошкент шаҳридан Туркия сари парвоз қилади. Мураббийлар штабининг режасига асосан Туркиядаги қишки ўқув йиғин машғулотлари уч ҳафта давом этади. Ана шу йиғин мобайнида олтита назорат учрашувлари ўтказиш ҳам мўлжалланган. Клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби шунингдек Туркиядаги ўқув йиғин давомида бир қанча хорижлик футболчиларни ҳам кўрикдан ўтказишмоқчи.

Клуб раҳбарияти ва мураббийлар гуруҳи жамоа таркибини имкон қадар кучайтириш пайида бўлишаяпти. Чунки бу йил жамоа ОЧЛда юртимиз шаънини ҳам ҳимоя қилади. Бунга эса борган сари оз муддат қолмоқда. Эслатиб ўтамиз, “Насаф” футбол клуби учун бу йилги футбол мавсуми эртароқ бошланади, яъни, 25 февраль чоршанба куни ўз майдонида ОЧЛ-2015 гуруҳ босқичи биринчи турини Эроннинг (Табриз шаҳри) “Тракторсозий” жамоасига қарши ўтказади.

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 01:09, 20.01.2015.
Ўқилди: 4007 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

ЖЧ-2026 дан сўнг Ўзбекистон миллий терма жамоаси икки футболчисининг нархи ошди [6139]

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [5432]

Ҳусанов Месси ва Роналду билан бирга ЖЧ-2026нинг рамзий терма жамоасидан ўрин олди [4454]

Фигу «Олтин тўп»га тўрт нафар асосий даъвогар номини айтди [3375]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3083]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [2945]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [2941]

Ольмо Испанияга Жаҳон кубоги топширилаётганда юз ўгириб олган аргентиналиклар ҳақида гапирди [2879]

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [2854]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [2739]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик