Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Одил Аҳмедов: «Кореяликлар билан бемалол ўйнаса бўлади»

Баҳо:
+ | -

Айни пайтда жароҳатини даволаётган, жамоамиз вице-сардори, кечаги ўйинда етакчиликни қўлга олган Одил Аҳмедов учрашувни ўзига хос финалга қиёслади:

— Бу ўйин биз учун финалдек эди. Жамоамиз бир тану бир жон бўлиб ҳаракатланди ва кўзланган мақсадга етдик.

— Бугунги таркиб хусусида фикрингиз...
— Терма жамоага 23 нафар футболчи таклиф этилган. Барчамиз тенг кучли саналамиз ва мақсадимиз ҳам бир. Мана, бугун асосан ёш футболчилар асосий таркибда майдонга тушишди. Улар ишончни оқлашди. Жамшид Искандеров, Сардор Рашидов каби йигитлар бизнинг келажагимиз ҳисобланишади.

— Ҳакамликдан кўпчилик норози бўлди...
— Қўпол қилиб айтсам, ҳакам бизнинг ғалаба қозонишимизни истамади. Мана, вазиятларни бошқатдан кўриб чиқдик, ҳеч қандай пенальти йўқ экан. Шундай бўлсада, Худога шукр, катта иштиёқ туфайли чорак финалга йўл олдик.

— Ўйин давомида жароҳатлангандек кўриндингиз, ҳозирда ҳолатингиз яхшими?
— Ўйин аввалида эски жароҳат бироз безовта қилди, кейинроқ шу ҳол такрорланди. Аммо қўрқинчли эмас, келгуси ўйингача муолажа олиб, сафга қайтаман...

Ж.Корея термаси Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бири ҳисоблансада, у билан бемалол ўйнаш мумкин. Фақат, бугунгидек шижоат кўрсатсак, бас.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 13:39, 20.01.2015.
Ўқилди: 8262 марта.
Фикрлар: 18 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик