«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду «Барселона» форварди Лионель Месси билан рақобат борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Ишончим комил, Месси билан рақобатимиз ҳар иккаламиз учун мотивация вазифасини бажариб беради. Бу рақобат менга ҳам, унга ҳам, ўсишни истаган бошқа футболчиларга ҳам фойдали. Мессида 4та "Олтин тўп" бор, менда эса 3та. Бу жаҳон футболи учун ҳам яхши.
Ҳозир мен чап оёқда зарба бериш, тезлашиш ва жарималардан тўғри зарба бериш устида ишлаяпман. Сўнгги пайтларда бу жиҳатлар менда яхши "ўхшамаётган" эди. Ишончим комил, барчаси жойига келади. Бундай қийин машғулотларсиз ҳеч нарсага эришиб бўлмаслигини инсон тушуниши керак.
Ўз устимдан ишлаш — мен учун энг муҳими. Агар мен бир мавсум давомида 60та ўйинда майдонга туша олсам, бу фақат ўз устимда ишлаш орқалидир. Яхши ухлайман, тўғри овқатланаман. Шу тариқа ҳамиша комилликка интиламан. Агар бундай қилмасам, бундай ритмга дош бериб бўлмайди», — дейди Криштиану Роналду "France Football"га берган интервьюсида.