Мавсум бошини Англиянинг "Эвертон" клубида ўтказган Самуэль Это'О MLS вакили "Нью-Йорк Космос" клубига ўтиши мумкин.
"Нью-Йорк Космос" спорт директори Джованни Саварезе клуб камерунлик ҳужумчини ўз жамоасига таклиф қилишни режалаштираётганини таъкидлади.
"Биз бундай савиядаги футболчиларни жамоамизга таклиф этишни истаймиз. Агар бизда ҳужумчини қўлга киритиш имконияти бўлса, албатта бу имкониятдан фойдаланиб уни жамоамизга таклиф этамиз", - дейди Саварезе.