Ҳар качон ана шу жамоа билан ўйнаганимизда кўпинча ишимиз юришмаган. ЖЧ-2014 саралашидаги Тошкентда кечган баҳсда бемалол бу жамоани ютсак бўларди. Лекин Тошкентда кечган биринчи ўйинда ҳисоб 2:2 бўлиб турганда Темур Кападзе 100 фоизли вазиятни йўққа чиқарди ва тайёр ғалабани қўлдан чиқардик. Ундан ҳам аламлиси Сеулдаги жавоб ўйинида юз берди. Акмал Шораҳмедов ўйин тақдирини ҳал қилувчи голни бизнинг дарвозамизга киритгани охир-оқибат бизни ЖЧ йулланмасидан мосуво қилди.
Ўша саралаш босқичида Жанубий Корея ЖЧ йулланмасини ҳакамларнинг ёрдами билан ютганини аввалги мақолаларимда ҳам айтгандим. Умуман ўша вазиятларда ҳакамлар бир неча марта корейслар фойдасига "адашишганини" ҳаммамиз гувоҳ бўлдик. Кейинчалик, жаҳон чемпионатида Жазоир Жанубий Кореяни 4:2 ҳисоби билан ютгани сўзимизни тасдиқлади.
Давоми Сафарали Сиддиқовнинг "Футбол — спорт қироли!" номли блогида.