Кириш Регистрация
29/09 00:00 Осасуна 4-2 Барселона
29/09 15:30 Торино 2-3 Лацио
29/09 17:00 Сельта 1-1 Жирона
29/09 17:30 Бразилия 3-1 Марокаш
29/09 18:00 Рома 2-1 Венеция
29/09 18:00 Комо 3-2 Верона
29/09 18:00 Ипсвич 2-2 Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао 1-1 Севилья
29/09 20:00 Украина 9-4 Венесуэла
29/09 20:30 Ман. Юнайтед 0-3 Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи 0-0 Фиорентина
29/09 21:30 Бетис 1-0 Эспаньол
29/09 23:45 Наполи 2-0 Монца
30/09 00:00 Атлетико - Реал Мадрид
30/09 17:30 Франция - Парагвай
30/09 20:00 Қозоғистон - Аргентина
30/09 23:45 Парма - Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

Кирьяков: "Мен учун Романцев - йўқ инсон"

Баҳо:
+ | -

Россия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Сергей Кирьяков ЕВРО-1996 мусобақасида Германия термасига қарши учрашувни эсга олди.

Ушбк учрашувда россияликлар 0:3 ҳисобида мағлуб бўлганлар ва терма жамоа устози Олег Романцев Кирьяковни майдонга туширмган. Собиқ футболчи буни ҳамон кечира олгани йўқ.

"Мен учун Германияга қарши ўйин ўзгача аҳамиятга эга эди. Унга ўта жиддий тайёрланган эдим. Ўшанда мен немисларнинг "Карлсруэ" клубида ўйнар эдим ва газеталар Германия Кирьяковдан чўчиётганлари, Германия билан учрашувда у асосий ўйинчилардан бири бўлиши ҳақида ёзишган эди. Ҳатто Ринус Михелс Романцевга мени албатта ўйнатишини айтган.

Ҳатто таркибда ўз фамилиямни эшитмаганимдан сўнг ҳам афсусланганим йўқ. Буни нормал қабул қилдим, мураббий қарори деб. Балки иккинчи бўлимда жамоага ёрдам берарман деб умид қилдим. Аммо Олег Иванович менга қарши яхши иш қилмади. Биз ютқазаётган эдик, у эса мен томонга қараб ҳам қўймасди. Ҳаммаси ҳал бўлган, биз камчилик қолиб, 0:3 ҳисобда ютқазаётган вақтда менинг олдимга келиб: "Кийимингни алмашир, тушасан" деди. Уч дақиқа қолганда. Нима деб жавоб бердим? "Ўзинг кийимингни алмаштир ва туш".

Шундан сўнг термани тарк этмоқи эдим. Икки маҳлубиятдан сўнг гуруҳдан чиқиш имкониятимиз қолмаган эди. Мен учун чемпионатнинг қизиғи қолмади. Романцев бир киши орқали менинг мусобақа тугагунча жамоада қолишимни сўрабди. Бунга кўндим. Эртаси куни Романцев матбуот анжуманида Кирьяков тартиб-интизомни бузгани учун термадан қувилганин эълон қилиб юборди. Шундан буён Романцевни ҳурмат қилмай қўйдим", - дейди Кирьяков.

Манба: championat.ru
Киритилди: 17:01, 24.01.2015.
Ўқилди: 3197 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.