Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой 0-0 Япония
19/11 17:00 Индонезия 0-0 Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР 0-0 Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин - Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон - Эрон
19/11 21:00 Уммон - Ироқ
19/11 21:00 БАА - Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн - Австралия
19/11 23:15 Кувайт - Иордания
20/11 01:00 Боливия - Парагвай
20/11 04:00 Колумбия - Эквадор
20/11 05:00 Аргентина - Перу
20/11 05:00 Чили - Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия - Уругвай

Нурсиз ўйинда Бэйл «Реал»нинг ғалабасини таъминлади

Баҳо:
+ | -

"Реал" Ла лига дебютанти — "Кордоба"га қарши жуда нурсиз ўйин намойиш этди ва катта қийинчилик билан ғалаба қозонди.

Ўйиннинг 1-дақиқасидаёқ мезбонлар пенальти ишлашди ва ундан унумли фойдаланиб, ҳисобни очишди. "Реал" биринчи бўлимнинг ўзида бурчак тўпидан кейин ҳисобни тенглаштирди. Бензема яқин масофадан дарвозани ишғол қилди.

Иккинчи бўлимда ҳам Анчелотти шогирдларининг ўйин қовушавермади. Кетма-кет 22та ўйинда ғалабалар сериясини уюштирган "Реал"дан асар ҳам қолмагандек. Ўйинчиларнинг маҳорати эвазига жамоа вазиятдан чиқиб кетишга ҳаракат қилишмоқда, жуда суст ўйин кўрсатишмоқда. Жамоани ортидан етаклаши керак бўлган Криштиану Роналду бу ўйинда асабларини жилойлай олмади ва майдондан четлатилди. Натижада клублар даражасида 600-ўйинда майдонга тушган Криштиану ўзининг юбилей ўйинига "совға" ҳозирлади.

Жамоани эса Бэйл очко йўқотишдан қутқариб қолди. Уэльслик футболчининг ўзи жарима зарбаси ишлади, жаримадан йўллаган зарба жонли девордаги футболчининг қўлига тегди ва Бэйлнинг ўзи пенальтидан гол урди!

Иккинчи бўлимда "Кордоба" футболчилари бир неча вазиятлардан фойдалана олишмади. Айниқса, ўйиннинг 67-дақиқасида "Реал"ни голдан дарвоза тўсини қутқарди. Андоне тўп учун курашда Рамосдан тўп олиб қўйди ва бирга бир вазиятда тўпни Рамоснинг устидан оширди. Тўп ерга тегди ва сакраб, дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

"Реал" муҳим 3 очкони қўлга киритди ва пешқадамлик қилишда давом этади.

Ла лига, 20-тур
Кордоба – Реал Мадрид 1:2
Голлар: 1:0 – 3, пенальти Гилас, 1:1 – 27 Бензема, 1:2 – 89, пенальти Бэйл.
Кордоба – Хуан Карлос, Креспо, Дейвид, Гунино, Эдимар, Картабия, Росси, Бебе, Пантич, Андоне (Вико, 80), Гилас.
Реал Мадрид – Касильяс, Рамос, Карвахаль, Варан, Марсело (Коэнтрау, 72), Хедира (Ильярраменди, 64), Хамес (Хесе, 80), Бэйл, Кроос, Бензема, Роналду.
Огоҳлантиришлар: Рамос (2), Росси (58), Картабия (60), Хедира (63), Карвахаль (74).
Четлатишлар: Роналду (82), Картабия (87).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:46, 24.01.2015.
Ўқилди: 10174 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.