Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Рози Свадий: «2007 йилги натижани такрорлашга ҳаракат қиламиз»

Баҳо:
+ | -

Эртага Осиё кубогида ярим финал ўйинлари бошланади. Жанубий Корея ва Ироқ терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади. Бугун бўлиб ўтган ўйинолди матбуот анжуманида дастлаб Ироқ бош мураббийи Рози Свадий иштирок этди.

"Эртага бизни қийин ўйин кутиб турибди, биз Жанубий Кореяни ҳурмат қиламиз. Биздаги ягона камчилик — тикланиш учун Кореяга нисбатан бир кун камроқ имкониятга эга бўлдик. Биз ярим финал ўйинига тайёрланиш учун уч кун вақтга эга бўлдик. Шунга қарамай, халқимиз учун ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

Корея Осиёнинг энг кучли 4 жамоасидан бири ҳисобланади. Биз эса кучли жамоаларга қарши ўйинларда тажриба тўпладик. Биз Ўзбекистонга қарши ўртоқлик ўйинларида майдонга тушдик, мусобақада Япония ва Эронга қарши ўйнадик. Умид қиламан, шогирдларим эртага ижобий натижа қайд эта олишади", - дейди Свадий.

2007 йили бўлиб ўтган Осиё кубогининг ярим финалида Ироқ ва Жанубий Корея термалари ўзаро тўқнаш келган ва унда ироқликлар ғалаба қозонишганди. Свадий ушбу натижа такрорланишига умид билдирди.

"Умид қиламан, тарих яна такрорланади. Биз рақибни ҳурмат қилишимиз керак. Рақибни менсимаслигимиз мумкин эмас. Янги авлод футболчилари ҳам 2007 йилги натижани такрорлай олишади деб умид қиламан", - дейди ироқлик мутахассис.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:00, 25.01.2015.
Ўқилди: 6360 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик