"Барселона" ҳужумчиси Неймар жамоадоши Лионель Месси билан нафақат футболчи, балки дўст сифатида ҳам яқинлигини маълуи қилди.
"Ҳозир фаолиятимнинг чўққисидаманми, билмайман, аммо "Барса"га келганимдан буён энг яхши давримни бошдан кечиряпман. Совринларга эришишни истайман. "Барселона"га ёрдамим тегади деб ўйлайман.
Месси билан бирга ўйнаётганим, ишимни осонлаштирмоқда. Агар майдонда сенга дўст бўлган инсон билан ҳаракат қилсанг, ҳаммаси осон кечади. Месси - мен кўрганларнинг ичида энг яхшиси. Кройфни ҳурмат қиламан, у ҳам дуннинг энг яхши футболчиларидан бири бўлган, аммо у ҳам адашиши мумкин. Биз Месси билан кўп нарсаларга эришишимиз мумкин" - дейди Неймар.
Эслатиб ўтамиз, ўтмишнинг машҳур футболчиси Неймар, Месси ва Суаресни йиғиб олган "Барселона"нинг кутилган натижага эришишига гумон қилган эди.