Лондоннинг "Челси" жамоаси Англия лига кубогининг финал йўлланмасини қўлга киритди. Моуриньо шогирдлари "Ливерпуль"га қарши бўлиб ўтган ярим финалнинг жавоб ўйинида катта қийинчилик эвазига ғалаба қозонишди.
Бир ҳафта аввал бўлиб ўтган дастлабки ярим финалда 1:1 ҳисоби қайд этилганди. Англия лига кубоги регламентига мувофиқ, сафардаги гол қоидаси амалда бўлмасди. Шу боис, дастлабки 90 дақиқада ҳисоб очилмади ва жамоалар қўшимча бўлимларга таклиф этилишди.
Қўшимча бўлимларнинг бошида "Челси" жарима зарбасини ўйинга киритиш ҳуқуқини қўлга киритди. Жаримадан етказилган тўпни Иванович бош билан дарвозага жойлаб қўйди.
Ўйиннинг асосий вақтида бир қанча хавфли вазиятларни яратган ливерпулликлар гол ўтказиб юборишганидан сўнг голга тортадиган вазият ярата олишмади.
Шу тариқа, Моуриньо шогирдлари финалга чиқишди. Финалда уларга "Шеффилд Юнайтед" – "Тоттенхэм" жуфтлиги ғолибига қарши майдонга чиқади.
Англия лига кубоги, ярим финал, жавоб ўйини
Челси – Ливерпуль 1:0. (онлайн трансляция)
Асосий вақт - 0:0. Қўшимча бўлимлар - 1:0.
Гол: 1:0 – 94 Иванович.
Челси – Куртуа, Иванович, Зума, Терри, Филипе Луис (Аспиликуэта, 78), Фабрегас (Рамирес, 50), Матич, Оскар, Виллиан (Дрогба, 119), Азар, Диего Коста.
Ливерпуль – Миньоле, Шкртел, Сако (Жонсон, 57), Морено (Ламберт, 105), Стерлинг, Хендерсон, Коутиньо, Эмре Жан, Маркович (Балотелли, 70), Жеррард, Лейва.
Огоҳлантишлар: Хендерсон (42), Лейва (53), Терри (74), Иванович (89), Жеррард (102), Диего Коста (102), Оскар (108), Эмре Жан (114), Шкртел (116).