«Реал» клуби «Манчестер Юнайтед» дарвозабони Давид Де Хеани бепул қўлга киритишни режалаштирмоқда.
Бунинг учун "Қироллик клуби" испаниялик посбоннинг манкунианликлар билан шартномаси якунланишини кутишга тайёр. Шартнома эса 2016 йил 30 июнга қадар амалда бўлади.
"The Telegraph" маълумотига кўра, Де Хеани «Манчестер Юнайтед»да барча нарса қаноатлантирмоқда, аммо Давиднинг ҳам ўз она шаҳри, ҳам қаллиғи яшайдиган шаҳарга қайтиш имконияти вазиятга ўз таъсирини кўрсатиши мумкин.
Аввалроқ «Манчестер Юнайтед» де Хеа билан шартнома муддатини узайтириш борасидаги ишларни тезлаштирмоқчи экани борасида хабарлар тарқалганди.
Эслатиб ўтамиз, Де Хеа 2011 йилда «Атлетико»дан «МЮ»га ўтганди. Ўшанда трансфер суммаси 18,9 миллион фунтни ташкил қилганди.