"ПСЖ" яримҳимоячиси Хавьер Пасторе "Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду билан бир жамоада ўйнаши орзуси ҳақида фикр билдирди.
"Битта орзуим ушалди, мен Месси билан Аргентина термасида бирга ўйнадим.Бундан жуда мамнунман. Энди эса Роналуд билан ир жамоада ўйнамоқчиман. У буюк футболчи ва дунёда энг яхшилардан бири. Аммо "Реал", "Барселона" ёки бошқа бир клуб ҳақида ўйлаётганим йўқ. Мен "ПСЖ"да жуда мамнунман ва шу ерда қолишни истайман", - дейди Пасторе.