Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби футбол тарихидаги энг катта трансферни амалга оширишга тайёр.
"МЮ" Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл учун 150 млн евро тўлашга рози эканини билдирди. Аммо, "Реал" қатъий равишда футболчини сотиш нияти йўқлигини билдирган.
Мадриднинг "Реал" клуби ҳам ўз навбатида "МЮ" дарвозабони Давид Де Хени ўз сафига қўшиб олиш фикридан қайтмаган. "Манчестер Юнайтед" эса испаниялик дарвозабонни Реал Бэйлни қўйиб юборишга рози бўлсагина сотишга тайёрлигини маълум қилган.