"Вест Ҳэм" ҳужумчиси Энди Кэрролл "Ливерпуль" устози Брендан Роджерсни иккиюзламачиликда айблади.
"Роджерс билан кўп нарса содир бўлган. Унинг менга гапирган гапи билан қилган иши кесикн фарқ қилади. Юзимга бошқа гап айтар эди, кейин эса бошқача. У менга ҳар ўйинда Луис Суресга жуфтлик бўлишимни айтган эди. Суҳбатдан сўнг уйимга келсам қўнғироқ қилиб менга "Вест Ҳэм" билан "Фулҳэм" қизиқаётгани ва кетишим яхши бўлишини айтди. Бу бир неча марта такрорланди. Тўғрисини айтсам унга бўлган ҳурматимни йўқотдим.
Бир учрашув олдидан менга ўйнамаслигим, чунки тизза ости пайларимда жароҳатим борлигини айтди. Аммо бундай эмас эди, бу менинг жаҳлимни чиқарди. Кетишим кераклигини сездим, чунки футбол ўйнагим келаётган эди. Аммо Роджерс билан ўйнай олмасдим.
Агар тўғрисини айтганда, менга ишонмаётгани маълум қилганда тўғрироқ бўлар эди. У янги мураббий, қарорини тушуниш мумкин. У ҳозир жамоадан кетган футболчиларга ҳам шундай қилган эди", - дейди Кэролл.