Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

Назорат учрашуви. "Металлург" ва "Олмалиқ" учрашувида ҳисоб очилмади

Баҳо:
+ | -

Бугун пойтахтимиздаги “Чилонзор” стадионида янги мавсумга ҳозирлик кўраётган Тошкент вилояти жамоалари – “Металлург” ва “Олмалиқ” кўрик назорат учрашувида ўз кучларини синаб кўришди. Қизиқарли курашлар остида ўтган ўйинда дуранг натижа қайд этилди – 0:0.

Ўйин давомида тўпни назорат қилиш борасида Игорь Шквирин жамоаси устунликка эга бўлди. Аммо хавфли вазиятларни яратиш борасида Рустам Мирсодиқов шогирдлари яхшироқ кўрсаткичга эга бўлишди. Бекободликлар вилоят дербисида “Олмалиқ” жамоаси дарвозасига камида тўртта гол киритиш имкониятини қўлдан бой берди. Биринчи таймда Зиёвуддинов – Вагапов – Абдуллаев комбинациясидан сўнг Зоҳид дарвозабон билан яккама якка ҳолатдан фойдалана олмади. Иккинчи таймда ҳам Никита Шквирин Шаҳзодбек Нурматов билан худди шундай вазиятда жамоасини муқарра голдан сақлаб қолди. Яна иккита имконият Шаҳзодда бўлганди. Ҳар иккала ҳолатда Нурматов жамоадошлари узатиб берган тўпни дарвозага тўғрилаб қўйишда хатога йўл қўйди.

Жамоалар учрашувни қуйидаги таркибда ўтказишди:

Металлург” Раҳимжон Раҳмонбердиев, Ҳикмат Ҳошимов, Мирғиёс Сулаймонов, Дониёр Одилов, Даврон Каримқулов, Дилмурод Каримов (Суннат Эрматов), Алишер Зиёвуддинов, Руслан Вагапов, Муроджон Тошматов, Шуҳрат Йўлдошев (Миртўра Акбаров), Зоҳид Абдуллаев (Шаҳзодбек Нурматов).

Олмалиқ”: Н.Шквирин, А.Ҳожиакбаров (Д.Исмоилов), С.Қуттибоев, И.Иномов (А.Тошпўлатов), Е.Гоголь, С.Мамадалиев (Н.Павленко), Ғ.Ўринов, С.Жўраев (А.Исроилов), З.Пиримов, С.Шихов (И.Исоқжонов), Н.Йованович (М.Исаев).

“Металлург” кейинги назорат учрашувларини “Машъал” (3 февраль) ва “Бухоро” (7 февраль) жамоаларига қарши ўтказади.

Манба: metallurg-pfc.uz
Киритилди: 18:17, 31.01.2015.
Ўқилди: 3198 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [4376]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2698]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2624]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [2606]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2492]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2446]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [2409]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2272]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [2148]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [2130]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик