Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай 1-4 Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

«Барселона» Погба ва Искодан бирини сотиб олишни режалаштирмоқда

Баҳо:
+ | -

“Ювентус” ярим ҳимоячиси Поль Погба ва “Реал” жамоасининг ярим ҳимоячиси Иско “Барселона” эътиборига тушди. Бу ҳақда El Mundo Deportivo хабар берган.

Каталон жамоаси ФИФА томонидан бу жамоага қўйилган дисквалификация туфайли ёзги транфсер ойнасида ўйинчилар трансферини амалга ошира олмайди. Бироқ «Барселона» раҳбарияти ушбу ўйинчиларни 2016 йилнинг январь ойида ўз сафига қўшиб олишни режалаштирган.

Клубдаги манбанинг маълумотларига кўра, Поль Погба “Ювентус” сафини кейинги ёздагина тарк эта олиши мумкин. Унга “Реал” ва бошқа бир неча гранд жамоалар даъвогарлик қилмоқда.

Агар каталонияликлар Погба билан келишувга эриша олмасалар, улар Искони сотиб олишга умид билдирган. Келажакда Иско мадридликларнинг асосий таркибида жой топилмай қолиши ҳамда молиявий фэйр-плей қоидаларига мос келиш учун “Реал” бу ўйинчини сотиб юборишга мажбур бўлиши мумкин.

Маълумот учун, Исконинг “Реал” билан шартномаси 2018 йилгача давом этади, унинг бу давргача сотиб олиниш нархи 150 млн еврони ташкил қилади.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 23:07, 04.02.2015.
Ўқилди: 4685 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.