Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Вагнер Лав “Шандунь Лунен”ни тарк этди

Баҳо:
+ | -

Москванинг ЦСКА жамоасида 2004-2013 йиллар мобайнида тўп сургач, 2013 йил ёзида Хитойнинг “Шандунь Лунен” жамоаси сафига бориб қўшилган бразилиялик футболчи Вагнер Лав бу жамоада легионер футболчилар сони ошиб кетгани учун, “легионерлар лимити” қоидасига кўра, жамоани тарк этган. Бу ҳақда футболчининг ўзи “фейсбук”даги саҳифаси орқали маълум қилган.

Хитой футбол федерацияси жорий этган қоидаларга кўра, лигадаги жамоалар 5 нафардан легионер ўйнатиш ҳуқуқига эга. Қишки трансферлар якунида “Шандунь Лунен” жамоаси таркибига Диего Тарделли келиб қўшилгач, Вагнерга бу жамоада жой топилмай қолган.

Маълумот учун, 30 ёшли ушбу футболчи ЦСКА сафида 3 марта Россия чемпионлигини ва бир мартадан кумуш ҳамда бронза медалларни қўлга киритган. Шунингдек, у “армиячилар” билан 6 марта Россия Кубогини ва бир марта УЕФА Кубогини боши узра кўтарган. Хитойда эса унинг жамоаси ўтган мавсумда кумуш медаллар билан кифояланди.

Вагнер Лав Бразилия терма жамоасида ҳам 2004-2007 йиллар оралиғида 21 марта халқаро ўйинларда майдонга тушган.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 23:02, 05.02.2015.
Ўқилди: 4217 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.