Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

"Бунёкор"да бир дуранг ва бир ғалаба

Баҳо:
+ | -

Олдин хабар берганимиздек, Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси кеча Анталиядаги йиғин доирасида иккита назорат учрашувини ўтказди. Ўйинлар Польшанинг "Легионовиа" ва Хитойнинг "Чанчун Ятаи" клубига қарши ўтди.

Учрашувнинг 36-дақиқасида "қалдирғочлар" ҳужумчиси Темур Аюпов ҳисобни очди. 90-дақиқада польшаликлар жавоб тўпини киритишди - 1:1. 

"Бунёдкор" - "Легионовиа" (Польша) 1:1
"Бунёдкор"нинг голи: 
Темур Аюпов 36
"Бунёдкор": Муроджон Зуҳуров, Хайрулла Каримов, Анвар Ғофуров, Обид Жўрабоев, Дилёрбек Эрматов, Дилшод Жўраев, Миржамол Қосимов, Отабек Шукуров, Забиҳилло Ўринбоев, Темур Аюпов, Элдор Шомуродов. 
Захира: Акбар Тўраев, Отабек Зокиров. 

Иккинчи баҳсда эса Анзур Исмоилов тўп тепаётган клубга қарши учрашувнинг 55-дақиқасида Мирзоҳид Ғофуров томонидан урилган гол "Бунёдкор"га ғалаба келтирди. Исмоилов майдонда тўлиқ ҳаракат қилди. Шу тариқа, "Бунёдкор" Анталия йиғини доирасида режалаштирилган барча назорат учрашувларини ўтказиб бўлди. Жамоа 7 февраль куни тунда Анталия-Истанбул-Тошкент йўналиши бўйича парвоз қилиб юртимизга қайтиб келади. 

Бу ҳақда "қалдирғочлар"нинг твиттердаги расмий саҳифаси хабар бериб ўтди.

"Бунёдкор" - "Чанчун Ятаи" (Хитой) 1:0
Гол:
 Мирзоҳид Ғофуров 55
"Бунёдкор": Акбар Тўраев, Иван Милошевич, Артём Филипосян, Акмал Шораҳмедов, Мирзоҳид Ғофуров, Самир Бекрич, Сардор Рашидов, Жавлон Иброҳимов, Акром Комилов, Воҳид Шодиев. 
Захира: Муроджон Зуҳуров, Достон Ҳамдамов, Элдор Шомуродов, Обид Жўрабоев.

Манба: interfutol.uz
Киритилди: 11:22, 07.02.2015.
Ўқилди: 4581 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6872]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2731]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2585]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [2420]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2231]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2200]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2116]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2051]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2017]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1771]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик