Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби 17 февраль куни Осиё чемпионлар лигаси саралаш босқичи доираисда ўз майдонида БААнинг "Ал-Жазира" клубини қабул қилади. "Жазира" бош мураббийи Эрик Геретс Ўзбекистон юқори формада ташриф буюришни мақсад қилаётганини таъкидлаб ўтди.
"Миллий чемпионатда навбатдаги 2та ўйинни сафарда ўтказамиз. Мусобақа жадвали юқорисида қолишни ва соврин учун курашда давом этишни истасак, "Фужайра" ва "Эмирейтс"га қарши ўйинларда 6 очкони қўлга киритишимиз шарт. Биринчи даврада ўз майдонимизда "Фужайра" билан ўйинда 2 очко йўқотгандик. Бу сафар бунга йўл қўя олмаймиз. Биз "Ажман"га қарши бўлган учрашувимизга нисбатан ўйинимизни кучайтиришимиз лозим. Сабаби кейинги ўйин янада қийин ва оғир ўтади.
Ўзбекистоннинг "Бунёдкор" клубига қарши ўйинга тайёргарлик жараёнимиз ёпиқ эшиклар ортида ўтади. Биз асосий эътиборни тикланиш ва жисмоний ҳолатни яхшилаш ишларига қаратамиз. Шогирдларим бу ўйинда идеал жисмоний формада бўлишларини истайман", - дейди Геретс.