Кириш Регистрация
10/03 00:45 Лацио 2-1 Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол 1-1 Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи 3-0 Андижон
10/03 19:45 Машъал 0-2 Қизилқум
10/03 20:30 Пахтакор 0-2 Навбаҳор
10/03 22:45 Галатасарой 1-0 Ливерпуль
11/03 01:00 Аталанта 0-3 Бавария
11/03 01:00 Атлетико 4-1 Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл 0-0 Барселона
11/03 16:30 Сурхон - Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив - Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро - Хоразм
11/03 22:45 Байер - Арсенал
12/03 01:00 Буде-Глимт - Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ - Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид - Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК - Сўғдиёна
12/03 19:45 Динамо - Насаф

Мурод Исмоилов: «Ўтган йили кўп нарсаларни ваъда қилиб қўйиб қийналдим»

Баҳо:
+ | -

Ўтган ҳафтада Фарғонада “Ҳоким кубоги” баҳслари ўз якунига етди. Финал ўйинида “Нефтчи” “Қўқон-1912” жамоасини йирик ҳисоб билан таслим этганинидан мухлисларнинг хабари бор. Финал якунига етганидан сўнг махаллий “Рухсор” ва “Марғилон” телеканали ижодкорлари “Нефтчи” устози Мурод Исмоиловдан интервью олишга муваффақ бўлишди. ОАВ вакиллари мураббийга олдиндаги мавсум ва “Ҳоким кубоги” баҳслари, қўқонликларга қарши ўйин борасидаги савол билан муражаат қилишди.

— “Қўқон-1912”ни ҳар доим ҳурмат қиламиз. Жамоа борган сари ўз ўйинини топиб бормоқда. Олдинги тўқнашувларимизга қараганда, бугун Қўқон жамоаси 70% яхши ўйнади. Янги мавсумда, “Нефтчи” мураббий сифатида эмаску, лекин Фарғона вилояти фуқароси сифатида уларга мухлислик қиламан. Мавсум олдидан таркибга жалб қилган йигитлардан 6 нафари Олимпия терма жамоаси таркибида бўлиб турибди. Шунинг учун бугун уларнинг хизматларидан фойдалана олмадик. Улар ҳам тез орада сафимизга келиб қўшилишади. Насиб қилса, шу кунларда Туркия йиғинига отланамиз. У ерда тўртта назорат баҳсларида иштирок этамиз. Мавсумга жиддий тайёрланиб, бу йил мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

— Турнир давомида “Нефтчи” ўйинларини кузатдик. Фикрингизча, жамоа яна қайси жабҳаларда оқсамоқда ва турнирнинг ўтказилиши сизга манзур бўлдими?
— Ҳамма жамоада камчилик ҳар доим бўлади. Лекин турнирни ташкил қилиш борасида фикрларим ижобий. Ўйинлар вақтида ўтказилди. Об-ҳаво ҳам бахтимизга ёмон бўлмади. Ташкилий масалалар ҳаммаси ўз ўрнида ҳал этилди. Аммо бу билан тўхтаб қолмаслик керак. “Ҳоким кубоги” турнирининг савиясини кўтариш керак. Иложи бўлса, турнирга қандайдир жамғарма қилиб, бошқа юқори савиядаги клубларни ҳам таклиф қилиш лозим. “Андижон”, “Навбаҳор” ва Тошкент клубларини келаси йили Фарғонага таклиф қилишни режа қиляпмиз. Қиш фаслида, ишқибозлар футболни қўмсак турган бир пайтда биз Фарғонага катта футболни олиб келишимиз зарур. Балки кейинчалик “Ҳоким кубоги”ни Осиё миқиёсида ўтказсак ажаб эмас.

— Мурод ака, жамоага Мансур Саидов, Бахтиёр Ёқубов, Акмал Холматов каби клубнинг машҳур ижрочилари қайтиб келишди. Таркиб етарли даражада кучайтирилмоқда. Айтингчи, жамоа шу кучи билан Мавсум-2015да қандай натижаларни кўзламоқда?
— Ўтган йили кўп нарсаларни ваъда қилиб қўйиб қийналдим. Энди бу йил ҳам иложи борича, яхши натижаларни қайд этишга ҳаракат қиламиз. Ҳар бир баҳсда ишқибозлар стадионни яхши кайфиятда тарк этишлари учун боримизни бериб, натижа учун курашамиз. Агар мана шу фикрларимизни футболчиларни онгига яхши етказа олсак, футболчилар амалда бажариб берса, ҳаммаси жойида бўлади. Ҳар доим айтилади, “Нефтчи” доим фақат юқори ўринлар учун курашади. Фақат натижаси билан эмас, балки клуб бошқа тарафлама ҳам, яъни ёшларни етиштириб бериш билан мақтана олиши лозим. Муҳими, тўхтаб қолмаслик. Фақат олдинга ҳаракат қилиш керак.

“Рухсор” ТРК ахборот хизмати.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:15, 08.02.2015.
Ўқилди: 4734 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

ЕЧЛ. Суперкомпьютер «Реал» — «Манчестер Сити» қарама-қаршилиги ғолибини тахмин қилди [11942]

Zo'r TV телеканали 10-март куни Чемпионлар лигасининг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [11907]

Хосе Мария Мендес – Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи [5661]

"Реал Мадрид" "Манчестер Сити"га қарши дастлабки ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари ҳақида расмий маълумот берди [5356]

«Ҳамиша тайёр». «Манчестер Сити» Абдуқодир Ҳусановнинг жамоасини голдан қутқарган ҳаракати видеосини эълон қилди (видео) [5015]

Football365: "Челси" "Барселона"нинг 3 нафар футболчиси учун 250 миллион евро сарфлаши мумкин [2726]

Ла Лига Мессининг «Барселона»га қайтишига рухсат берганмиди? Тебас жавоб берди [2378]

«Барселона» тарбияланувчиси «Реал»ни бошқариши мумкин [2043]

Хави инглиз грандини бошқаришга тайёр [1957]

Инфантино ЖЧ-2026 фаворитини айтди [1850]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.