"Ливерпуль" ҳимоячиси Мартин Шкртел Англия чемпионатининг 25-турида "Торттенҳэм"га қарши учрашув олдидан фикрларини билдирди.
"Улар ажойиб ўйнамоқдалар, голлар уришмоқда, шунинг учун диққат-эътиборимизни кучайтиришимиз керак. Аммо "Тоттенҳэм" - фақат Кейн дегани эмас. У жамоа сифатида кучли. Уларга қарши яхши тайёрланишимиз керак", - дейди Шкртел.